«Боинг-747»нинг қулаши: Турк экипажининг уч аъзоси юртида дафн қилинди

781

«Боинг-747» қулаганда ҳалок бўлган уч экипаж аъзосининг «Юк-200» билан жўнатилган жасадлари Туркияга етказилди. Бугун 20-январда улар дафн қилинди.

Туркиянинг Haberler нашрининг хабарига кўра, Бишкек яқинида қурбон бўлган учувчилар Иброхим Гуржан Диранжи ва Казим Ондул, шунингдек юк ташувчи Ихсан Кожа билан видолашиш учун Истанбулда уч оила йиғилди.

«Боинг-747»нинг учувчилари Ибрахим Гуржан Диранжи ва Казим Ондул.
«Боинг-747»нинг учувчилари Ибрахим Гуржан Диранжи ва Казим Ондул.

Дафн маросими масжидда ўтди. Экипаж аъзоларининг жасадлари турк байроғига ўралди.

Иккинчи юк ташувчи Мелих Асланнинг жасади ҳамон Бишкекнинг ўликхонасида. У қидирув ишларида охирги бўлиб топилган. Ҳозир унинг шахси аниқланмоқда.

Юк ташувчи Мелих Асланнинг жасади ҳамон Бишкекнинг ўликхонасида, Ихсан Кожанинг жасади Истанбулда дафн қилинди.
Юк ташувчи Мелих Асланнинг жасади ҳамон Бишкекнинг ўликхонасида, Ихсан Кожанинг жасади Истанбулда дафн қилинди.

«Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдонининг ёнида 16-январда Бишкек вақти бўйича тонги соат 7:20да қулаган. У яқин жойлашган Дача-Сув дача қишлоғини босиб қолган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши сабабли 38 киши қурбон бўлган. Қурбон бўлганларнинг кўпчилиги — дача қишлоғининг яшовчилари.

Бортда экипажнинг тўрт аъзоси – икки учувчи ва икки юк ташувчи бўлган. Учувчиларнинг бирига самолёт қулаган жойда шифокорлар ёрдам беришган, бироқ у кейин Бишкек касалхоналарининг бирида вафот этган.

Халқаро авиация қўмитасининг экспертлари авиаҳалокат сабабларини текшириш учун Қирғизистонга келишди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова