Бишкекка Олмотадан уч юк ташувчи автомашинада инсонпарварлик ёрдами келди. ФҲМ гуманитар ёрдамнинг бир қисми жабрланганларга тарқатиб берилганини хабар қилмоқда.
Гуманитар ёрдамнинг бир қисми самолёт қулаганда ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг «Семетей» меҳмонхонасига жойлаштирилган оилаларига ўтказиб берилди. Қолган юк сараланиб, ФҲМнинг омборига жўнатилди.
Фуқаровий фаол Марат Конушалиевнинг сўзларига кўра, қирғиз томон автомашина ажратиб бериб, озиқ-овқат, иссиқ кийим йиғиш билан Қозоғистон фаоллари ва жамоат арбоблари шуғулланишган.
«Бизга олмоталиклар ҳамрохлик қилишди, сабаби Константин Авершин унга пул тўпловчи қутичасидаги пулларини ўтказиб берган икки болага юк жабрланганларнинг ўз қўлига етиб бориши борасида ваъда берган. Болалар онасига пальто олиб берамиз деб атайин пул тўплаб юришган экан», — деб айтиб берди у.
Фаол Қозоғистон билан Қирғизистоннинг чегара хизматларига чегарадан ўтишда кўрсатган ёрдами учун, шунингдек ОАВга ва ФҲМ вакилларига миннатдорчилик билдирди.
«Қозоғистонда бизни маҳаллий ДАН ходимлари ушлаб олиб, катта жарима ёзишди, бироқ биз нима олиб кетаётганимизни билишгандан кейин бизни "кечиришди"», — деб ёзади Марат Конушалиев.
Юкни ФҲМ вакиллари, мэриянинг матбуот хизмати раҳбари Гуля Алмамбетова ва маҳаллий фаоллар кутиб олишди.
Қозоқ фаоллари Қирғизистондаги Дача-Сув қишлоғига «Боинг-747» қулагандан сўнг гуманитар ёрдам йиға бошлашган.
Самолёт «Манас» ҳаво майдонининг ёнидаги уйларнинг устига 16-январда қулаган. Юк ташувчи самолётнинг қулаши натижасида 38 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси қурбон бўлган.
Муаллиф: Сезим Канибекова