Малидаги теракт: Камида 50 киши халок бўлди

963

Малининг шимолий-шарқидаги ҳарбий лагерга худкуш ҳужумидан 50ка яқин киши халок бўлди. Портлашни «Аль-Мурабитун» террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Малининг Гаодаги ҳарбий лагерига қиланган ҳужум натижасида камида 50 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда, аввалроқ 47 киши халок бўлгани айтилган эди.

115 киши яраланди. Гаонинг барча касалхоналари террористик ҳужумдан жабрланганларни қабул қилмоқда.

Гаодаги ҳарбий лагерда қарши томонлар — ҳукумат қўллаган «Платформа» альянсининг ва «Азавад ҳаракати бирлашмаси»да исёнчи-туарегларнинг отрядлари жойлашган. Улар БМТнинг таъсири остида ўлка ҳукумати билан ярашишга рози бўлишган эди.

Террористик ҳужум 18-январда томонлар умумий мажлисга йиғилган вақтда бўлган. Ҳужум жавобгарлигини «Аль-Мурабитун» террор гуруҳи ўз зиммасига олди. 2015-йили «Аль-Мурабитун» ўзини «Ислом давлати»нинг  филиали деб эълон қилган.

Малининг президенти Ибрагим Бубакар Кейта уч кунлик мотам эълон қилди. БМТнинг хавфсизлик кенгаши Малида тинчлик ўрнатишга тўсқинлик қилган кучларга қарши санкция киритиш имкониятини тахлил қилмоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: REUTERS