Православ христианларининг асосий байрамларидан бири — Исо пайғамбарнинг чўқинтирилиши — 19-январда ўтди . Ибодатхоналарда Худога сиғиниш байрами ҳамда сувни муқаддас қилиш маросимлари ўтиб, эътиқод қилганлар совуққа қарамай муздаги сувга ва махсус черков жомларига тушишди.
Байрам куни черковлардан чўқиниб сувга тушиш маросими ўтувчи яқин ердаги сой, дарёларга икона кўтариб юриш қилиш урфи бор. Муқаддас деб билинган сувни йил бўйи сақлаб, соғлиқни мустаҳкам тутиш учун доимо ичиш керак деб айтилади.
Kloop.kgнинг мухбири Даниил Ляпичев Ленин қишлоғидаги чўқиниб сувга тушиш байрамининг гувоҳи бўлиб келди.
Поп сувни табаррук қилгач диндорлар сувга тушди.
Муздаги сувга шўнғишга журъат қилганлар орасида катталар ҳам, болалар ҳам бўлди.
Муздаги сувга тушишни истаганлар учун икки тешик ўйилиб, хавфсизлик учун пиллапоя қўйилган.
Чўқиниб сувга тушишда маҳаллий казакларнинг вакиллари бўлишди. Казак-руслар кимдир муз остига тушиб кетмаслиги учун кузатиб туришди.
Чўқиниш христианларнинг энг асосий урфларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чўқиниш урфи сувга тушиш ёки устидан сув қуйиш орқали амалга оширилади.
Чўқинишдан кейин киши черковнинг аъзоси бўлиб, барча бошқа христиан урфларига қатнашиш ҳуқуқини олади.
Чуй вилоятида чўқиниб сувга тушиш Ново-Покровкада, Воронцовкада ҳамда Сосновкада бўлиб ўтди.
Сосновка қишлоғидаги чўқиниб сувга тушишга Бишкек ҳамда Қирғизистон епископи Даниил қатнашди.
Муаллиф: Даниил Ляпичев