ФҲМ: «Боинг-747» қулагандан кейин вайроналар остидан халок бўлганларнинг бари чиқарилди

781

Фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов вайроналар остида қолиб ҳалок бўлганларни қидириш ишлари якунланганини хабар қилди.

Фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов билдиришича, юк ташувчи самолёт қулагандан кейин вайроналар остида қурбон бўлганларни олиб чиқиш ишлари якунланди.

ФҲМнинг Чуй вилояти бўйича раҳбари Жамбулбек Жумагулов Kloop.kgга билдиришича, кейинги ишлар авиаҳалокат сабабларини текширадиган халқаро экспертлар билан бирга олиб борилади. Қулаган самолётнинг энг йирик қисмларини қутқарувчилар экспертлар билан бирга олиб чиқишади.

«Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдони яқинида 16-январда Бишкек вақти билан тонгги соат 7:20да қулаган. У яқин жойлашган Дача-Сув қишлоғини босиб қолган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши сабабли 38 киши қурбон бўлиб, яна 13 киши касалхонада. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — дача қишлоғининг яшовчилари.

Тахминан 1 гектар майдонга сачраган самолётнинг бўлаклари 23 уйни вайрон қилган.

Вице-премьер-министр Мухаммедкалий Абулгазиев Қирғизистон ҳукумати қурбон бўлганларнинг оиласига 70 минг сомдан, президент Алмазбек Атамбаев 100 минг сомдан бўлиб беришини билдирди.

Самолётга эгалик қилган MyCargo Airlines компанияси ҳам қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оиласига компенсация тўлаб беради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат:Тилек Бейшенали уулу