Ватанга мактуб: Кўкда қуёш порлашга улгурмай, осмондан учоғ қулади

917

Севикли, Қирғизистоним,

мен сенга кўпдан бери мактуб ёзиш учун, қулай фурсат тополмай, ҳаёлларимни бир жойга йиғолмай юрган эдим. Уйимда бўлган вақтим сўнги марта бош муҳаррирнинг олдига бориб  "Ватанга мактублар" деган рубрика очайликми?» дедим.

«Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий фикрини акс эттиради.

Мен кўпдан бери хат ёзмоқчи бўлгандим, у чиройли маркалар ёпиштирилиб, оппоқ

Колонканинг муаллифи Kloop.kgнинг собиқ муҳаррири Айжамал Идирис
Колонканинг муаллифи        Kloop.kgнинг собиқ муҳаррири      Айжамал Идирис

конверт билан учиб етиб, илиқлик улашувчи хат бўлиши керак эди, бироқ қайғуга ботиб, азага беланиб, кафанга ўралган хат ёзишим етти ухлаб тушимга кирмаган.

Августда мен Москвага учиб келиб, ватанидан олисда юрган юртдошларим тўғрисида ёзсам бўлар экан деб   ўйладим. Бироқ менинг биринчи репортажим қирғизистонликларнинг ҳаёти тўғрисида эмас, ўлими тўғрисида бўлиб чиқди. У Алтуфьево тўғрисида бўлди. Улар ўн етти киши эди. Уларбосмахонада ажал топишди.

Кеча эса бир вақтнинг ўзида ўттиз саккиз кишидан айрилиб қолдинг: орасида эркаклари, аёллари, болалар бор, улар тонг отганини кўрмай қолишди, сабаби одатда ярқираб офтоб тегиб турган осмондан уларга самолёт қулади. Тинч яшаётган ўттиз уй бир вақтнинг ўзида вайрон бўлди.

Бири уйига қайтади, қайтса уйи вайрон бўлган. Бири қариндошларини олдига боради, у ерда қабр кутиб турган бўлади. Бири ёруғ дунёга келиб ҳам улгирмаган экан — қурбон бўлганларнинг рўйхатида «ҳомиладор» деган белги бор.

1

Қимматли Қирғизистон, мен сенга хат ёзяпман, ўзимнинг кичик киндик қоним томган уйимга ёзяпман, ҳозир унинг атрофида тумонат киши юрибди. Йиғи эшитилган уйимга ёзяпман.

Бу йиғи Москвадан ҳам эшитилмоқда. Мен қайғуга тўла нафасни сезиб турибман, сенинг жонинг оғриётганини сезиб, ёнингга бориб қучиб, айтгим келади: «Сабр қил, чида, айланайин чида, бироқ қулаб тушмасанг бўлди  — сен баланд тоғларнинг фарзандисан, қуввати бўйдан ортган табиатнинг авлодисан, тузли кўлни, ярқираб нури тушган қуёшнинг фарзандисан. Биз эса сенинг болаларинг, минглаган чақирим узоқда юрсак ҳам, сен учун ҳам, қайғураётган ҳар бири учун ҳам жонимиз куяди».

2

Сенга кўп нарсани айтгим келади, бироқ бу залворли юкни енгиллаштирадими?

Шошма, мен неччи ёшда бўлсам, шунча ёшдасан. Сен тобе эмассан, эркинсан, ривожланиш йўлидасан. Ҳа, бунинг барчасига оёқ тоймасдан, кўнгил қолмай, йўқотишдан ва бўшлиқнинг оғриғини бошдан ўтказмай туриб етиб бўлмаслигини биласан. Катта бўлганда таъзияга бориб, сўнги йўлга кузатиш керак эканлигини тушунгунингча мен ҳам сендай бўлиб эрта катта бўламан шекилли.

Бугун ҳам сен 16-йилнинг ёз фаслида ва 10-йилнинг баҳорида қилгандай қилишга тўғри келади. Сенга кўп нарса қилишни, кўп нарса ўргатишга тўғри келади. Бироқ мен сенинг видолашишни ўрганишингни хоҳламас эдим.

Осмонинг мусаффо бўлсин, қадрли Қирғизистон.

Ўттиз саккиз.

Улар бу дунё билан 2017-йилнинг 16-январида видолашди.

Қариндошларига ва яқинларига ҳамдардлик билдираман…

Сурат: Тилек Бейшенали ўғли