Туркия полицияси Истанбулнинг «Рейна» тунги клубига ҳужум қилишда гумонланган Абдуқодир Машариповни қўлга олди. Янги йил кечасида у клубнинг 39 мижозини отиб, яширинган деб айтилган эди. Қотиллик жавобгарлигини «Ислом давлати» террористик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Абдуқодир Машарипов Истанбул провинциясининг райони бўлган Эсенюртда қўлга олинди. У қирғизистонлик дўстининг уйида қўлга олинди, деб билдиради туркларнинг NTV канали. Машариповнинг ёнида унинг тўрт ёшли фарзанди ҳам бўлган. Гумондор билан яна тўрт киши қамоққа олинган.
Олдин гумондор Конья провинциясида аёли ва икки нафар фарзанди билан яшаётгани айтилган. Тунги клубдаги террор ҳужумдан кейин Коньяда оммавий текширув бўлиб, Зейтинбурну ва Аксарай районларида Коньядан келган мухожирлар, шунингдек Марказий Осиё ва Африкадан келганлар қамалган. Евроньюс телеканалининг маълумотига кўра, Машариповнинг аёли бир ярим ёшли қизи билан бирга қўлга олинган.
«Рейна» тунги клубининг мижозларига ҳам Машарипов ҳужум қилган деб ҳисобланади. Полициянинг қўлида тунги клубдаги видео бўлган, унда ҳужум қилган киши ноаниқ ҳолда тасвирга тушиб қолган.
Машариповнинг сурати ва террористик ҳужумгача ўзини тасвирга туширган видеоси туркиялик ва чет ўлкалик ОАВлар томонидан гумондорнинг сурати қатори тарқатилган.
"Аниқланмаган шубҳалилар"
Олдин Қозоғистон фуқаросининг сурати чиқиб, ўзи террористик ҳужумда айблангандан сўнг, эртаси куни олиб ташлашган. Шундан сўнг Қирғизистон фуқароси Яхё Машраповнинг сурати чиқиб, у ҳам ўзини жиноятга алоқаси йўқлигини исботлаган — террор ҳужум вақтида у Туркияда бўлмаган.
Турк полициясининг фикрича Абдуқодир Машарипов террористик ҳужумни амалга оширган. Уни Абу Мухаммад Хуросоний деган лақаб билан машҳур ИШИДнинг ўзбек отряди вакили деб ҳам айтишади.
«Рейна» тунги клубида террорист ҳужум 31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси бўлган. Ҳужум натижасида 39 киши ҳалок бўлиб, 60га яқини яраланган. Қурбон бўлганлар орасида 16и чет ўлкалик — Россия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокконинг, Ливан ва Ливиянинг фуқаролари бўлган.
Террористик ҳужум Туркияда фавқулотда ҳолат режимини яна уч ойга узайтирилишига сабаб бўлди. Бу режим ўлкада июлда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтариши ҳаракатидан кейин киритилган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева