«Боинг-747»нинг қулаши: «MyCargo Airlines» компанияси қурбон бўлганларни ва жабрланганларнинг кўрган зарарини тўлаб беради

800

Дача-Сув қишлоғида қулаган «Боинг-747»  тегишли бўлган Туркиянинг «MyCargo Airlines» компанияси жабрланганларнинг барчасига компенсация тўлаб беришга ваъда бермоқда. Таъминлашга одамларнинг ўлими ҳам, мулк томондан кўрган зарари ҳам киради.

«ACT Airlines» деган қўшимча ном билан машҳур бўлган «MyCargo Airlines» компанияси сайтининг асосий саҳифасига ўтишда қора фон билан компаниянинг хати кўринади.

Компания қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, «Боинг» қулашига боғлиқ чиқимларнинг барчасини тўлаб беришини билдиради.

Унда компания ҳалокат сабабини техник носозлик билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

«Дастлабки маълумлтларга кўра, фожиага техник сабаблар эмас ёки юк ортишга боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлмагани тушунарли бўлиб турибди. Воқеанинг сабаблари ва фожиа бўлган жой текширилгандан сўнг эълон қилинади», — деб айтилади «MyCargo Airlines» компаниясининг билдирувида.

«MyCargo Airlines» авиакомпанияси сайтининг асосий саҳифаси.
«MyCargo Airlines» авиакомпанияси сайтининг асосий саҳифаси.

Самолёт ҳалокати бўйича қирғиз томондан тузилган комиссия, халқаро авиация комиссия ва Туркиянинг Транспорт министрлиги текширув олиб бормоқда.

Вице-премьер-министр Мухаммедкалий Абулгазиев Қирғизистон ҳукумати қурбон бўлганларнинг оилаларига 70 минг сомдан тўлаб беришини, Алмазбек Атамбаев эса 100 минг сомдан беришини айтган.

«Боинг-747» самолёти  «Турк ҳаво йўллари» ижарага олиб, у электроника, чўнтак телефонларини ва халққа керакли товарларни ташиган.

У 16-январда Бишкек вақти билан тахминан тонги соат 7:20да қулаб тушган. Самолёт Дача-Сув қишлоғининг устига қулаган.

1 гектарга яқин майдонга сочилган самолёт бўлаклари турли маълумотлар бўйича 23дан 30гача уйга зарар келтирган, уларда 60га яқин киши истиқомат қилган.

Ҳозирча тасдиқланмаган тахминларга кўра, самолётнинг қулашига уқувчиларнинг хатоси сабаб бўлган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Мухаммедкалий Абулгазиев билдирди. Бошқа версия бўйича, самолёт қалин туман сабабли атроф яхши кўринмаганлиги боис қулаб тушган.

«Қора қути»нинг яна бири топилди, уни Москвадаги мутахассислар текшириб чиқишмоқчи.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова