«Саякбайнинг ёш ҳамкори». 10 ёшли Манасчининг ҳикояси

709

Умот Доолотов уч ёшидан бери «Манас» айтади. Ҳозир у ўн ёшда бўлишига қарамай, бир неча мукофотларнинг эгаси: президентлар олдида «Манас» айтиб, маданият аълочиси номини олган. Кичик манасчи тоғларнинг орасидаги суви, свети ва гази йўқ кичик уйда яшайди.

Қорачадан келган бола жилмайиб, кўзини қисгандай туради. Бир дақиқанинг ичида унинг юзидан жилмайиш кетиб, кўзлари жиддий боқади, катта ва ақлли кишига айланиб қолади. Ундаги ўзгармайдиган нарса — биргина унинг кўзларидаги учқун эди.

Ёш Умот ўзининг ота-боболарига тортиб манасчи бўлган. Бу иқтидор авлоддан авлодга ўтгани сабабли Умотда дард бор. У «Манас» эпосини ўзининг уч ёшида айта бошлаган. У трансга кириб, эпосдаги воқеалар кўз олдидан ўтиб, кўрган воқеаларни атрофидагиларга айтиб бера бошлаган.

Уч ярим ёшида у Наврўз байрамида халқ олдига чиқиб биринчи марта «Манас» айтган. Тўрт ёшида биринчи марта президент Роза Отунбаеванинг олдида «Манас» айтган. «У менга юз доллар берган», — деб эслайди Умот.

Шундан кейин у бир неча марта сиёсатчилар, академиклар ва чет эллик меҳмонлар олдига чиқиб «Манас» айтган. У беш ёшида президент Алмазбек Атамбаев билан биринчи марта Москвага бориб, сўнг Остонада қозоқ президенти Нурсултан Назарбаев қошида «Манас» айтган.

Умот 2013 йили бошқа манасчилар ва Карганбек Самаков билан бирга Озарбайжонда ўтган ЮНЕСКОнинг конференциясига борган. Карганбек Самаков «Манас» учлигини Қирғизистон номидан ЮНЕСКОга киритиш бўйича экспертлар комиссиясининг раиси бўлган.

«Мен саккиз ёшимда Карганбек ота билан Озарбайжондаги ЮНЕСКОга борганман. У ерда хитойликлар «Манас»ни ўзиники қиламиз дейишаётган экан, улар ўзгача ва чиройли кийиниб олишган эди. Кейин мен уларнинг олдига чиқиб, «Манас» айтиб бердим. Биз ғолиб бўлиб, эпосни бизникилигини тан олишди. Агар буни қилмаганимизда, унда «Манас»ни хитойликларники деб ҳисоблашарди», — деб айтиб берди у.

«Саякбайнинг ҳамкори»

Итоатли ва фаол бола суҳбатлашаётиб ўз ўрнида ўтирмади. Унинг ичидаги қуввати «Манас» эпосида қанча сатр бўлса, шунча туюлди. У чин кўнгилдан ва очиқ ўтириб, тасвирга олаётганда ўйнаб ёки овозини ўзгартиришга ҳаракат қилмади.

Дунёдаги энг узун эпосни айтиш қобилиятига эга бўлган Умот учрашув вақтида оддийгина қувноқ бола бўлиб юрди.

Умот Иссиқ-кўл вилоятига қарашли Бактуу-Долоноту қишлоғидаги мактабнинг 5-синфида ўқийди. Мактабдаги «фахрий бурчи» унинг турли президентлар билан тушган суратлари билан безатилган.

Унинг сўзларига кўра, синфдошлари ва ўқитувчилари у билан фахрланиб, уни Саякбай Каралаевнинг «ҳамкори» деб аташар экан.

«Мен яши ўқийман. Ҳаммасига улгираман. Мактабда дўстларим кўп, ҳаммаси билан дўстлашаман. Қизларимизнинг барчаси чиройли», — дейди у.

Кичик манасчи завқ билан «Манас» эпоси ҳақида айтиб берар экан, унга яна ўз ишини аҳамият билан бажаришиёқди. Яқинда Умот манасчи Саякбай Каралаев тўғрисидаги фильмда тасвирга тушиб, манасчининг болалигини ижро этган.

Умотнинг сўзларига кўра, суратга ёки тасвирга олаётган вақтда ҳаракатни қайтаришга мажбурлашгани ёқмайди. Бироқ Саякбай Каралаев тўғрисида тасвирга туширилган фильмда у ҳаммасига чидашга тайёр бўлган.

«Мен Саякбай ҳақидаги фильмда тасвирга тушиб, бир ҳаракатни юз марта такрорлашга ҳам тайёр бўлганман», — деди у.

У буюк манасчи ва дўстлари билан дунё кезишни орзу қилади.

«Мен Саякбай Каралаев каби буюк манасчи бўлишни орзу қиламан. Менга "Манас" айтиш қийин эмас. Мен "Манас" айтиб битирганимда, бироз ҳаво етишмай чарчаб қоламан, бироқ тўхтамай давом эттиргим келади», — дейди у.

У футбол ўйнаш учун дўстларига югуриб бориб қўшилиб кетгиси келди. Уни синфдошлари яхши кўриб, ҳурмат қилиши сезилиб турди. Бу унинг қувноқ ва хушфеъллиги учун бўлса керак.

Умотнинг бир орзуси бор — футболчи Лионель Месси билан учрашиш. Унинг ўзини кумириники сингари футбол формаси бор — уни UNICEF ташкилоти совға қилган. Унинг ўз гуруҳи йўқ.

«Мен футболни жуда яхши кўраман ва менга бу ўйин ёқади. Мени севимли футболчим — Месси. Мени Месси билан учрашгим келади», — дейди ёш манасчи.