Қирғизистон чет элликлар учун онлайн рўйхатга олишни ишга киргизди

631

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) чет эллик фуқароларга Қирғизистонда вақтинча рўйхатга туриш учун онлайн платформани ишга киритди.

ДРХнинг сайтида 13-январдан бошлаб чет элликлар учун рўйхатга олиш хизмати қулай бўлиб қолди. Энди хорижлик фуқаролар ва фуқаролиги йўқлар Қирғизистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш учун электрон ариза бера олишади.

Аризаларни қолдириш учун e.srs.kg сайти бор. Аҳолига хизмат кўрсатиш марказида ва паспорт-виза ва рўйхатга олиш бўйича бўлимларда ҳам ДРХ «Чет элликларни рўйхатга олиш» автоматлашган хизматини ишга киритди.

«Яқин орада VISA ва MasterCard тўлов карталари орқали давлат тўловларини қабул қилган онлайн хизматни ишга киритиш режалаштирилмоқда. Бу фуқароларга интернет орқали мустақил нақд бўлмаган тўловни амалга оширишга шароит яратилди», — деб хабар қилди ДРХнинг матбуот маркази.

Вақтинча рўйхатни қандай қилиб онлайн олса бўлади?

Қирғизистонда вақтинча рўйхатга олиш онлайн аризаларни ёзиш учун e.srs.kg сайтига ёзилиш керак;

Рўйҳатдан сўнг «шахсий кабинетга» ўтиш керак;

«шахсий кабинет»да сизни рўйхатга олган-олмаганини текширса бўлади;

Рўйхатга олиш битгандан сўнг аризанинг рақамини чиқариб олиш керак. Аризани паспорт столга олиб бориб, вақтинча рўйхат бўйича маълумотномани олиш керак.

Муаллиф: Александра Титова