Аламудун районининг прокуратураси собиқ бош прокурор Элмурза Сатибалдиевни муддатидан аввал шартли равишда бўшатиш тўғрисидаги қарорга қарши қайта арзланди. У 2010 йилдаги 7 апрель инқилобида 87 кишининг ўлимида айбланган.
Сатибалдиев суд ҳукм қилган муддатнинг учдан иккисини ўтаб битгандан сўнг 29 декабрда Аламудун район судининг қарори билан бўшатилган. У «лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси билан судланиб, 10 йилга озодликдан махрум қилинган.
Сатибалдиев Қурманбек Бакиев вақтида бош прокуратурада раҳбар бўлиб, президентнинг маслаҳатчиси вазифасини ўтаган.
Унга қарши жиноий иш 2010 йили апрель инқилобида қурбон бўлганларнинг қариндошлари хоҳиши билан очилган. 7 апрелдаги инқилоб бўйича умумий 28 киши айбланган.
6 январда собиқ бош прокурор Нурлан Турсункулов ва президент аппаратининг собиқ етакчиси Қанибек Жороев ҳам шартли равишда муддатидан аввал бўшатилган.
Аввалги икки амалдор ҳам «хизмат лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси билан судланиб, 10 йилга озодликдан махрум қилинган.
Ўн йилга кесилган тўрт давлат ходимларининг ичидан қамоқда МХДҚнинг «Альфа» бошқармасининг раҳбари Алмазбек Жолдошалиевгина ўтирибди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова