Милиция "қўшмачилик"да айбланиб калтакланган аёл видеосини текширмоқда

736

Қирғизистоннинг ИИМи қизлар қирғизча сўзлаган аёлни боғлаб калтаклагани тасвирланган видеони текширишмоқда. Улар уни қирғиз қизларига «қўшмачилик қилиб» ва уларни «сотмоқда» деб айблашган.

Қирғизистоннинг ички ишлар министрлигининг матбуот марказининг ходими Адил Оморов калтаклаш қаерда бўлаётганини ва видеодоги кишилар ҳозир ким эканлигини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари аниқлашётганини айтди.

«Бу аниқ қаер эканлиги аниқланмоқда. Ҳозирча номаълум, турли жойлар ёзилмоқда. Аниқланиши билан тегишли ишларни бошлаймиз», — дедиу Kloop.kgнинг мухбирларига.

Видеонинг ўзи 10-январда бир неча маълумот порталларида эълон қилинган.

Унда сим билан боғланган аёл тасвирланиб, юзидан калтаклангани кўриниб турибди. Кадр ортида уни  қўшмачиликда айблаган аёлларнинг сўзлари эшитилиб турибди.

Кадр ортидаги қизлар аёлнинг тилини кесиб олишини айтиб қўрқитиб, у билан ҳақоратли сўзлар билан гаплашишган.

«Мана шу қирғиз қўшмачи, 1993 йили туғилган. Қанча вақтдан бери шу ерда юрибсан? Мана туркларга ишонар экан. Қирғиз қизларини олиб келиб, туркларга сотади», — дейди кадр ортидаги товушлар.

Калтакланган аёл ўзини «Эля» деб айтади, кадр ортидаги аёлларнинг товушлари унинг ёши 22да эканлигини, сўнги тўрт йилдан бери Туркияда яшашини айтишади.

Қирғизистонлик қизларни калтаклаган «патриотлар»

Бу қирғизистонликлар ўзлари суд қилган биринчи тасвир эмас. Сўнги йилларда бундай роликларни ўзларини «патриотлар» деб атаган эркаклар кўп чиқарган.

Бундай видеоларни қирғизистонликлар ҳамюртларини бошқа миллатдаги эркаклар билан юради деб гумон қилиб, уларни камситишган.

«Патриотлар» 2015 йилнинг июлида яланғоч қизни сўроқ қилиб, уни «ўзбеклар билан юрасан» деб айблашган.

2015 йилнинг февралида чиққан яна бир видеода номаълум йигитлар икки қизни сўроқ қилиб, улардан нима учун «қирғизлар билан эмас, озарбайжонлар билан юрасизлар» деб сўраган.

Худди шундай видео 2014 йилнинг декабрида пайдо бўлган. Марказий Осиёдан борган мухожирлар тахминан Қирғизистон билан Тожикистондан борган қизларни «миллатни шарманда қилгани учун» калтакланаётгани тасвирга туширилган.

Биринчи можароли видео ОАВда 2012-йилнинг февралида чиққан. Унда йиғилган мухожирлар қирғизистонлик қизни тожик миллатидаги йигит билан юргани учун айблашган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова