Исроилдаги террористик ҳужум. Нималар маълум?

618

Юк ташувчи автомашина Қуддусда ҳарбийлар гуруҳига бостириб кириб келди. 4 киши қурбон бўлиб, автомашина ҳайдовчисини ҳарбийлар отиб ўлдиришди. Исроил бу воқеани террор ҳужум деб атади.

Исроил премьер-министри Биньямин Нетаньяху юк машина рулида фаластинлик фуқаро ўтирганини билдирди. Бундан ташқари ҳайдовчи «Ислом давлати» террористик гуруҳининг тарафдори бўлган. Исроил ҳукумати бу воқеани зудлик билан террористик ҳужум деб эълон қилди.

Террористик ҳужум Қуддусдаги Эски шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда 8-январда бўлди. Тўрт кишининг ўлгани тасдиқланди. Ёши 20дан 30гача уч эркак ва бир аёл ҳалок бўлган.

Воқеада 15 киши жабрланиб, уларнинг бири оғир аҳволда.

Юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси жиноят содир қилган вақтда отиб ўлдирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи автобусга чиқиб кетаётган ҳарбийларни тепалаб, кейин қайта кўпроқ аҳолини бостириш учун ортга юрган.

Юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси шарқий Қуддусдаги Жабел Мукабер районида яшаган. Районни Исроилнинг хавфсизлик кучлари қуршовга олиб, ҳозир қидирув ишлари давом этмоқда.

Биньямин Нетаньяху Қуддусдаги террористик ҳужум Берлинда 2016-йилнинг декабрида янги йил ярмаркасига ҳужум қилган ва 2015-йили Ниццада Бастилия олинган кунда дам олувчиларни тепалаш билан боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

ИШИД — бир неча ўлкада унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб танилган гуруҳ.

«Ислом давлати» Ироқ ва Сурияда «халифаликни қуриш» бўйича иш олиб боради. Гуруҳ ўз душманлари ва асирларга нисбатан тошбағирлиги билан маълум, у халқнинг кўз олдида ўлим жазосини қўллаб, оммавий одам ўлдиради.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: AFP \ Ahmad Gharabli