Флоридадаги ўқ отув: Беш киши халок бўлди

687

Ёш йигит АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл шаҳрида ўқ узди. Қўлга тушгунга қадар у беш кишини ўлдириб, 10га яқин одамни ярадор қилган.

Полициянинг маълумоти бўйича ўқ узган йигит Канада рейси билан келиб, юклар бериладиган залда ўқ ота бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у беш кишини ўлдириб, саккиз нафар одамни яралаган.

Гувоҳлар ўқ отган кишини 20-30 ёшдаги озғин «Юлдузлар жанги»нинг расмлари туширилган футболка кийган йигитни тасвирлашган.

Ходимлар ва йўловчилар хавфсиз жойга чиқарилди. Сурат: Reuters
Ходимлар ва йўловчилар хавфсиз жойга чиқарилди. Сурат: Reuters

Унинг ёнидан Эстебан Сантьяго номли ҳарбий одамнинг гувоҳномаси топилган, бироқ ҳужжат   ҳақиқатдан ҳам ўқ отган одамга тегишлими йўқми ҳозирча аниқланмаган.

Воқеа гувоҳлари жиноятчи полиция томонидан қўлга олинаётганда яраланганини айтишди. Бироқ маҳаллий полициянинг шерифи буни инкор қилмоқда. У полиция бирор марта ҳам ўқ отмаган деди.

Полиция уни нима сабабдан ўқ узганини билмайди. Ходимлар буни террористик ҳужум демади, сабаби бундай билдирувларга эрта деб айтишмоқда. Қўлга олинган одамнинг бу иши сабаблари аниқланмоқда.

Қиз яраланган кишига ёрдам бермоқда. Сурат: Reuters
Қиз яраланган кишига ёрдам бермоқда. Сурат: Reuters

Полиция билан ФИБ жиноятчини эс-ҳуши жойида эканлигидан гумонда. У руҳий экспертизага жўнатилди.

Ҳаво майдонида отишув бўлган Форт-Лодердейл шаҳри Флорида штатида таниқли. Ҳаво майдонида сайёҳлар кўп бўлган.

Унча узоқ бўлмаган Майами ҳаво майдонидаги фожиадан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Reuters