Бир ойдан ортиқ вақтдан бери фаол Ильдар Дадиннинг дўстлари ва қариндошлари уни қаерда эканлигини билишмайди. 2,5 йиллик колонияга ҳукм қилинган Дадин декабрнинг бошидан бери колониядан номаълум томонга этапга юборилган.
Фаол Ильдар Дадин келишилмаган норозилик намойишига чиққани учун қамалиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ўз муддатини у Карелиядаги Сегежа шаҳрида ўташи керак эди.
Бир ойдан кўпроқ вақт аввал Дадинни поездга ўтказиб, жазо ўтовчи жойига олиб кетишаётган эди. Шундан бери фаолнинг яқинлари уни қаерда эканлигини билишмайди.
Уни олиб кетаётган Федерал жазони амалга ошириш хизматини унинг турган жойини айтишдан бош тортмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича мухтор вакил Татьяна Москалькова 9-10-январда Дадин жазо ўташ жойига етказилади дейди. Фаол қаерга етказилиши аниқ айтилмади.
Етказишга бир ой
Сўнги марта Дадин декабрнинг бошида хабарлашган. Ўз хатида у Вологда шаҳридаги ўтказиш пунктида турганини хабар қилган.
Кеча 5-январда Федерал жазо ўташ хизматининг раҳбари ўринбосари Валерий Максименко Зотовага унинг куёви бошқа (қаерга эканлиги айтилмаган) колонияга 2 кун ичида ўтказилишини айтган.
Максименконинг сўзларига кўра, бир ой давомида Дадин «поездда кетяпти», у ердан уни «ювиниб, янги йил муносабати билан шўрва ичиб олсин деб» туширишган.
«Инсон ҳуқуқларини қўллаш» ҳаракатининг раҳбари Лев Пономарев «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатда ҳозирги замонда одамни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш учун бир ой кераклигига гумон қилаётганини айтди.
«Ҳозирги замонда одамни бир жойдан бошқа жойга етказиш учун бир ой керакми? Бу бир оз ёввойи кўриниш. У Вологдадан ҳат ёзмади, хат почта орқали келмадими, нима учун унга йўлда қўнғироқ қилишга ёки яна бир марта хат ёзишга руҳсат беришмаган? Мен нима бўлганини тушунмаяпман. Қандайдир жирканч яширин сир унинг яқинларини хавотирга солмоқда», — деди у.
Йўқолган фаолни қидириш бўйича ижтимоий тармоқларда акция бошланди. #ГдеИльдарДадин деган хештэг билан ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва фуқаролар бедарак бўлган фаол қаерда эканлигини билиш учун норозилик намойишини бошлашди.
Ильдар Дадин нима учун судланган?
Активист Москванинг Басман суди томонидан «180 кун ичида иккитадан кўп кўча акцияларини ўтказиш қоидасини бузгани» учун судланган.
Бу модда Россиянинг жиноят кодексига 2014-йили киритилган. Дадин ҳозирча Россияда бу бўйича судланган ягона одам.
Фаолнинг айби — бир неча марта «келишилмаган» норозилик намойишларига иштирок этгани. Биринчи пикетини Дадин 2014-йилнинг 6-августида «Саздак майдондаги» фигурантларни ҳимоя қилиш учун ўтказган. Шундан кейин у ҳукуматга қарши яна уч митингад иштирок этган.
Уларнинг охиргисида 5-декабрда, у яна етти фаол билан бирга Владимир Путиннинг сиёсатига қарши чиққан. Улар Мясницкая кўчасини тўсиб, «Кеча — Киев, бугун — Москва» деган шиорни кўтаришган.
Ильдар Дадин 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, Карелиядаги колонияга жўнатилган. Бу ерда у адвокатка колония ходимлари уни қиноққа солиб, ўлдиришларини айтиб қўрқитишгани тўғрисида арзланган.
Дадиннинг аёли, журналист Анастасия Зотова Карелиянинг колонияларидаги қийноқлар тўғрисида ижтимоий тармоқларга ёзиб турган. Унинг ёзганлари резонанс яратиб, шундан сўнг федерал жазони амалга ошириш хизмати (ФЖАХ) колонияда текширув бошлаган.
Бироқ текширув давомида ФЖАХ Дадинга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумот тасдиқланмаганлигини ва ўйлаб топилганлигини билдирган. Шундай бўлса ҳам фаолни номи айтилмаган колонияга «шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» етказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова