Бишкек шаҳар кенгаши мэр сайлашга тайёргарлик кўрмоқда. Сайлов 11-январда ўтади ва ҳозирги мэр Албек Ибраимов яна сайланади деган таҳминлар бор.
Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиоси сайтига чиққан.
Бу орада шаҳар кенгашининг янги таркиби муҳокамага сабаб бўлди. Депутатларнинг деярли кўп қисми тадбиркор бўлганлиги сабабли шаҳар ривожланишига эмас, ўз бизнесларини ўйловчи одамлар келди деган фикрлар айтилмоқда.
Бишкек шаҳар кенгашининг коалиция кўпчилиги Социал-демократлар, “Республика – Ата Журт” ва “Кыргызстан” фракцияларидан тузилди. Бошқарув коалицияси шаҳар раҳбарлигига ҳозирги мэр Албек Ибраимовни таклиф қилди. Мухолифат озчиликда қолган “Онугуу-Прогресс” фракцияси эса бу лавозимга Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Нурдин Абдилдаев номзодлигини кўрсатди.
Бу орада Бишкек шаҳар кенгашининг таркиби бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Онугуу-Прогресс” фракциясининг лидери Таалайбек Сариев буларни айтди:
- Аввал сайланган депутатларнинг 15 нафари қайта сайланиб келдик, шунда 30 фоизни тузади. Қолган 60 фоиздан кўпи янги сайланди, кўп қисми ёшлар. Катта ёшдагилар камроқ, икки-уч киши бор. Энди яхши бўлиши керак. Барчаси тажрибали, ишлаб юрган, шаҳарда катта бўлган, шаҳарнинг ҳолатини билган йигитлар.
Алмаз Кененбаев шаҳар кенгашининг бу вақтгача бўлган чақирилишида ҳам Социал-демократлар фракциясига раҳбарлик қилган. Унинг фикрича, янги депутатларни вақт синайди:
- Мен ҳозирча ҳаммаси билан яқиндан танишмадим. Энди нима бўлса ҳам уларни шаҳар яшовчилари сайлашди. Улар ўзларининг дастурлари билан келишган. Ишончга эга бўлиб, овоз олишгандан сўнг қолганини амалда кўрамиз. Шаҳарликлар ҳам баҳо беришади. Қолганини вақт кўрсатади. Бу вақтгача бошланиб, якунланмаган масалалар ҳам бор, шуларни битириш керак. Асосий режа шаҳарни кўкалашмзолаштириш, деталли режалаштириш каби масалалар бор.
Томир отган қариндош-уруғчилик
Энди шаҳар кенгашининг таркиби тўғрисида кейинчалик сўз қиламиз. Социал-демократлар фракциясига 45 ўриндан 15 мандат тегди. Депутат бўлганларнинг орасида ёши 80га яқинлашиб қолган Эмил Шукуров билан Лев Васильев бор. Қолганлари йирик қурилиш нинг етакчилари, тадбиркорлар, таниқли бизнесменлар ва уларнинг қариндошлари.
Депутатларнинг орасидан “Елизавета” ва “Имарат Строй” номли икки йирик қурилиш компаниясининг етакчилари Нуржан Тинимсейитова билан Даниярбек Иманалиевни кўриш мумкин.
Тадбиркор, парламентнинг собиқ депутати Аскар Салимбековнинг туғишган акаси, собиқ -депутат Мамитбай Салимбековнинг ўғли Жумабек Салимбеков шу партиянинг рўйҳати билан иккинчи марта депутат бўлди. Марҳум давлат арбоби Турдакун Усубалиевнинг набираси Эрмек Усубалиев ҳам Социал-демократлар фракциясидан депутат бўлди.
“Республика-Ата Журт” фракциясида ҳам тадбиркорлар, йирик қурилиш компанияларнинг еткачилари кўп. Масалан, бу партиянинг рўйҳати билан иккинчи марта сайланган Гулнара Молдобаева “Бишкеккурулуш” фирмасига раҳбарлик қилади. Фракцияда Курманбек Бакиев президент бўлган вақтда унинг аппаратини бошқарган Усўн Сидиковнинг набираси, Жогорку Кенешнинг шу фракциядан депутат бўлган Бактибек Сидиковнинг ўғли Алимбек Бактибеков бор. Энг ёш депутат ҳам “Республика-Ата Журт”дан бўлди. 23 ёшдаги Темирлан Токтобеков тўғрисида "Дипломатия академиясини тамомлаган" дегандан бошқа маълумотлар йўқ. У Жогорку Кенешдаги "Республика - Ата Журт" фракциясининг депутати Алиярбек Абжалиевнинг ўғли.
“Онугуу-Прогресс” фракциясида яна Жогорку Кенеш депутатларининг қариндошларидан депутат бўлганлар ҳам бор. Масалан, парламентдаги “Онугуу-Прогресс” фракциясининг депутати Камчибек Жолдошбаевнинг туғишган укаси Таалайбек Сариев бидан унинг қизи, “Беш-Сары” бозорининг директори Наргиза Жолдошбаева шаҳар кенгашига шу партиядан депутат бўлди.
Шаҳар кенгашда “Мекеним Кыргызстан” фракцияси учун етти ўрин тегди. Мандат олиб депутат бўлганларнинг деярли барчасининг исм-шарифи жамоатчиликка номаълум. Уларнинг ҳаммасининг ёши ўттизнинг атрофида ва йирик қурилиш компанияларга алоқаси бор одамлар.
Собиқ ички ишлар министри Молдомуса Конгантиевнинг акаси, собиқ бош прокурор Камбарали Конгантиевнинг ўғли Кубаничбек Конгантиев "Кыргызстан" партиясининг рўйҳати билан депутат бўлди. У бу вақтгача “Республика” партиясидан сайланган эди. Бу фракциядан депутат бўлганларнинг орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри, Қирғиз-рус жамғармасининг раҳбари Кубаничбек Кулматовнинг собиқ аёли Наталья Кулматова бор. Бундан ташқари “Аю курулуш” компанияснинг етакчиларидан бири Жолдошбек Жунушов ҳам депутат бўлди.
Шаҳар муаммоси кимга қолди?
Фуқаровий фаол Калича Умуралиева шаҳар кенгаши тадбиркорлардан, йирик қурилиш компанияларининг етакчиларидан тузилганини танқид қилди:
- Масалан, “Мекеним Кыргызстан” партиясининг рўйҳатига қарасам, ҳаммаси қурилиш компаниялар йиғилиб қолибди. Қурилиш компаниялар шаҳарни қандай аҳволга олиб келганини биз кўриб турибмиз. Булар ривожлантирмайди. Улар ўзларининг манфаатини, ер масаласини ҳал қилиш учун шаҳар кенгашига келишмоқда. Сабаби шаҳарда ер ҳам қолмаяпди. Бошқа партияларнинг рўйҳатида ҳам бизнесменлар, қурилишчилар бор. Муҳими инсонлар келиши керак эди, бироқ бундай одамлар кам.
Бундай фикрга Социал-демократлар партиясининг аъзоси Ренат Самудинов ҳам қўшилади:
- Бишкек шаҳар кенгашига кўпинча бизнесменлар ҳаракат қилади. Улар ўзларининг бизнесини ҳимоя қилиш учун шундай қилишади. Шу сабабли эшитишимга кўра, бу сафар сайловда бир мандатнинг баҳоси 200 минг долларгача етди. Сайланиб келган депутатларнинг бу вақтгача жамиятга қандайдир бир ишларни амалга ошириб, аралашиб юрган бўлсак, унда ҳеч нима демас эдик. Бироқ бундай эмас. Исмлари номаълум одамлар депутат бўлгани ҳақиқатдан ҳам тўғри эмас. Сабаби тадбиркор куни-туни, ётса ҳам-турса ҳам фақатгина пул ва фойда кўришни ўйлаган одамлар. Булар ҳукуматга келса ҳам шуни ўйлашади.
Бишкек шаҳар мэрини сайлаш 11-январда бўлади. 2010-йилдаги апрель воқеасидан бери шаҳар раҳбари уч марта, шаҳар кенгаши икки марта алмашди.