«Эйр Кыргызстан» ўз акцияларини "Жанубий-Хитой авиалиния"сига сотмоқчи

816

Қирғизистон давлат «Эйр Кыргызстан» авиакомпанияси ўз имкониятларини кенгайтириш учун Хитой авиа юк ташувчи «Жанубий -Хитой авиалиниялари» билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Шартнома тўғрисидаги ташаббусни Қирғизистоннинг Транспорт министрлиги кўтариб, «Жанубий -Хитой авиалиниялари»га давлат «Эйр Кыргызстан»ни сотиб олишни таклиф қилди.

Жавоб қатори «Жанубий -Хитой авиалиниялари»нинг бош директори Ли Лян Хитой томон биргаликда иидора очишга қизиқаётганини билдирди.

«Бу ишхонани ташкил қилишда Хитой томон авиапаркни замонавий самолётлар билан тўлдириб, учиш географиясини дунёнинг барча қитъаларига кенгайтириш ниятида», — деб билдирди министрлик.

Агар ҳукумат Хитой авиакомпанияси билан бир фикрга келолса, беш йил ичида «Эйр Кыргызстан»га қўшимча олти самолёт келади.

"Манас" ва "Ўш" ҳаво майдонларидан бошланган ҳозирги халқаро рейсларни давом эттириш ва янги йўналишларни қўшиш орқали учиш географияси кенгайтирилади. Бу мана шу ҳаво майдонларини транзит маркази сифатида ривожланишига  асос бўлади», — деб айтилади маҳкаманинг билдирувида.

«Эйр Кыргызстан» 2016-йилнинг сентябрида чет эл авиакомпания-инвесторлар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилган. Бироқ унда манфаатдор иштирокчилар бўлмаганлиги сабабли танловдан ўтмай қолган.

Транспорт министрлиги тушунтиришича, чет эл компаниялари акцияларнинг назорат пакетига, аниқроқ айтганда 51 фоизга эга бўлгиси келади. Бироқ Қирғизистоннинг ҳаво кодекси чет эл компанияларининг 49 фоиздан ортиқ акцияларига эга бўлишга йўл қўймайди.

«Жанубий -Хитой авиалиниялари» — Осиёдаги энг йирик авиакомпания. Ташиган йўловчиларнинг сони бўйича у дунёда олтинчи ўринда туради. 2014-йили мазкур компания хизматидан 100 миллиондан ортиқ йўловчи фойдаланган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова