Бишкек мэрлигига сайлов: Ибраимов Абдилдаевнинг дебат таклифни қабул қилди

623

Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов келаётган сайловда иштирок этадиган рақиби Нурдин Абдилдаевнинг теледебатларга иштирок этиш чақирувини қабул қилди. Бишкек аҳолиси номзодларга ўз саволларини бевосита эфирдан бера олишади.

«Онугуу-Прогресс» фракциясидан Бишкек мэрлигига номзод бўлган Абдилдаев шаҳар кенгаши депутатлари томонидан сайланаётганлигига қарамай, бу теледебат шаҳар яшовчиларини сайлов жараёнига аралаштиришини таъкидлади.

«Спутник» маълумот агентлиги билан бўлган суҳбатида у: «Мэрнинг сайланиши шунчаки 45 одамнинг қарори эмас, барча шаҳар яшовчиларининг кўз қараши бўлиши керак. Демак, сайлов жараёнида шаҳарликлар фаол иштирок этиши керак» деди.

Шу сабабли, у ўзининг ўрнини сақлашга ҳаракат қилган ҳозирги мэр Албек Ибраимовни дебатга чақирди.

«Мен уни кўпдан бери биламан, у муносиб номзод. Биз барибир ўз дастуримизни депутатларга таништиришимиз керак, шунинг учун дебатга чиқишда қийналмайман», — деди Ибраимов.

Ҳозирча дебат қайси телеканалда ўтиши номаълум, бироқ эфир 9-январдан кейин бўлиши маълум — ҳозирги мэр саломатлиги сабабли дебатни келаси ҳафтада ўтказишни илтимос қилди.

Бишкек мэрининг аввалги сайлови муқобилсиз асосда бўлган. У вақтда Бишкек шаҳар кенгашидаги кўпчилик коалициядан фақатгина Албек Ибраимов номзод бўлган, шу сабабли у мэрлик лавозимини эгаллаб қолган.

Энди эса рақобат икки номзоднинг орасида бўлмоқда, бироқ Абдилдаевдан фарқли ўлароқ, Ибраимовнинг ортида шаҳар кенгашидаги кўпчилик коалиция ва президентни қўлловчи социал-демократлар фракцияси бор.

Бишкек мэрини сайлаш куни 11-январда бўлади. 11-декабрда Бишкек шаҳар кенгашининг янги таркиби сайланганлиги сабабли янги мэрни сайлаш зарурати юзага келган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова