Бемор боланинг отаси хайрия пулларига табибларга қатнаш мақсадида машина сотиб олди

643

Президент фондидан уч ёшли боланинг даволанишига ажратилган 100 минг сомга унинг отаси автомашина сотиб олди. Унинг сўзларига кўра, у боласини табибларга олиб бориши учун шундай қадамга борган.

Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш министрлиги гидроцефалия билан оғриган уч ёшли боланинг отаси Алмазбек Риспаев ўғлини даволаш учуY ҳайрия мақсадида йиғилган пулга автомашина сотиб олганини билдирди.

Президент фондидан 2015-йилнинг охирида Риспаевларнинг оиласига операция қилдириши учун 100 минг сом бўлинган эди.

Риспаев ўзи Kloop.kg билан бўлган суҳбатида автомашина сотиб олганини тасдиқлаган. У ўғли «операцияга ярамаслигини», шу сабабли болани табибларга олиб бориб кўрсатиш учун автомашина сотиб олганини айтди.

«Шифокор "операция қилиб бўлмайди, биз ҳеч нарса қилолмаймиз" деди, кейин биз [уни табибларга кўрсата бошладик]. Биз уни Америкага ёки Туркияга олиб боролмаймиз, у операцияни, йўлни кўтаролмайди. Шунинг учун шифокорлар "уни уйга [Таласга] боргани яхши" дейишди», — деди у.

У ўз қарорини боласини турли табибларга олиб бориш учун таксига кўп пул сарфлагани билан тушунтирди.

«Биз шунт қўя олмаймиз, бошидан сув ололамиз. Мен болани такси билан у ёқ-бу ёққа олиб бордим. "Операцияга ярамайди" деб айтишганда биз уни Тоқмоқ билан Бишкекка табибларга олиб бора бошладик. Бир такси уч минг сом сўради, бошқаси беш минг деди», — деб билдирди Риспаев.

Боланинг отаси автомашина — «пул эканлигини», операцияга қўшимча маблағ керак бўлиб қолса, уни сотишини айтди.

«Энди пул — шу автомашина. Агар Туркияга ёки бошқа жойга олиб бориш керак бўлса мен шуни сотаман», — деди у.

Уч ёшли болани даволашга ёрдам кераклиги тўғрисидаги мақола чиққандан кейин «Дизель» форумида пул йиғила бошлаган.

Бола гидроцефалия деган касаллик билан касалланган: унинг бошида жүлүн суюқлиги ошиқча тўпланиб, натижада бошининг ўлчами доимо ўзгариб туради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «Турмуш» маълумот агентлиги