Атамбаев 2017 йилни иймон, одоб ҳамда маданият йили деб эълон қилди

1905

Президент Алмазбек Атамбаев «2017-йилни иймон, одоб ва маданият йили деб эълон қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу йил давлат фуқароларнинг «руҳий дунёсига, одоб-иймони ва даражасига» эътибор қаратиш ниятида.

Президент фармонида ўлканинг ривожланиши учун ёшлар «сабр-бардошлилик руҳида» тарбияланиши муҳим эканлиги айтилади.

«Қирғизистон давлатининг самарали ривожланиши учун фуқароларимиз, ёшларимиз одобли ва иймонли, чуқур билимли, бошқача кўз қараш ва ўй-фикрларга толрантли бўлиб тарбияланиши ва ўз халқининг тарихи билан маданиятини билиши керак», — деб айтилади президент мурожаатида.

Фармонга кўра, давлат органлари «Қирғизистон халқининг рухий-ахлоқий қадриятларини ўзида мужассам қилган» жамиятни тузиш бўйича ҳаракатларни назорат қилади.

Атамбаев парламент билан ҳукуматга ёшларга алоҳида эътибор қаратишни маслаҳат берди.

«Халқимизнинг ярмидан кўпини 25 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил қилади. Улар Қирғизистон республикасининг асосий ресурси, келажакдаги бақувватлиликнинг  пойдевори», — деб айтилади фармонда.

Ўтган 2016-йил «Тарих ва маданият йили» деб эълон қилиниб, унда «халқнинг руҳий томондан қайта жонланишига» алоҳида эътибор берилган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова