Ўзбекистон: Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

1065

Ўзбекистоннинг президенти порахўрликка қарши кураш тўғрисидаги қонунни имзолади, у адолатлиp амалдорларга қарши курашнигина ўз ичига олмасдан, «очиқлик ва шаффофлик» принципларини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистоннинг яқинда сайланган президенти Шавкат Мирзиеёв давлат органларидаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Ҳужжатда давлат энди «бюрократик тўсиқларни» бартараф қилиб, кўплаган қоғоз ишларини енгиллатиши керак эканлиги айтилади.

Порахўрлик тўғрисида билдирган фуқаролар энди давлат ҳимоясида бўлади, уларга босим ўтказганлар жазоланади. Бироқ ҳимоя чоралари атайлаб ёлғон маълумот берган фуқароларга тегишли бўлмайди.

Давлат оранлари ходимлари энди ўзлари билган ҳуқуқ бузарликлар тўғрисида хабар бериб туриши керак. Шундай қилмаса улар қонунга кўра жавоб беришади.

Янги қонун порахўрликка қарши курашнинг принципларини баён қилиб қолмасдан, ўзбекистонликларга давлат органларининг ишига боғлиқ маълумотларга эришиш имконини беради .

Ҳужжатда шунингдек, порахўрликка қарши кураш бўйича халқаро қонунлар Ўзбекистоннинг қонунларидан юқори туришидан огоҳлантиради.

Қонунни Мирзиеёвнинг ўзи Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин президент вазифасини бажарувчи бўлган вақтда ўтган йили октябрда таклиф қилган.

«Бу қонунни қабул қилиш фуқароларнинг ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини пайдо қилиб, хусусий мулк ҳуқуқини ноқонуний тортиб олиш ҳаракатига, тадбиркор шахсларнинг ишига асоссиз аралашишни тўхтатиб, натижада тадбиркорликнинг ўсишига ва давлатга сармоя киришини орттиришга асос бўлади», — деб айтилади 15 октябрдаги Мирзиеёвнинг мурожаатида.

«Transparency International» халқаро ташкилотининг порахўрликни қабул қилишнинг индексида Ўзбекистон 167 ўлканинг ичида 153-ўринда. Марказий Осиё ўлкаларининг ичида Ўзбекистондан кейин Туркманистонгина бор.

«Transparency International» ташкилотининг Ўзбекистондаги порахўрлик тўғрисида 2015-йилнинг декабри учун баёноти ўлкани «олигархия-авторитар давлат, унинг ресурсларини бошқарувчи элитани ва унга яқин одамларни қўллаш учун самарасиз фойдаланилади» деб тасвирлайди.

«Давлатда кенг тарқалган ва тизимли порахўрлик билан курашда ожиз эканлигини кўрсатмоқда. […] Коррупция сиёсий элитага миллий ресурсларни эгаллаб олишга ва пахта теришдаги инсон ҳуқуқларини бузишда воситачи бўлишга йўл беради», — деб айтилади баёнотдаги тасвирда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Kremlin.ru