Туркия ҳукумати Истанбул терактини амалга оширган шахс исмини аниқлади

720

Туркиянинг ташқи ишлар министри Мевлүт Чавушўғли турк телеканалининг эфирида хабар қилишича, полиция «Рейна» клубига ҳужум қилган шахснинг кимлигини аниқлаган, бироқ маълумот ҳозирча эълон қилинмайди.

Чавушўғлининг билдиришича, 39 одамнинг ўлимига сабаб бўлган қўпорувчиликни амалга оширган шахс ҳақида аниқланган маълумот ҳозирча тергов манфаатлари учун эълон қилинмайди.

Турк полицияси тўрт кун давомида Истанбулдаги «Рейна» тунги клубида қўпорувчиликни амалга оширган кишини излади.

«Ассошиэйтед Пресс» маълумот агентлиги хабарига кўра, террорчини қўлга олиш бўйича сўнги махсус операция муваффақиятсиз якунлангани эҳтимол.

Бу вақтгача ОАВ терактни 28 ёшдаги Қирғизистоннинг фуқароси Яхё Машрапов амалга оширди деган маълумотни эълон қилган эди. Бироқ кейинчалик қирғизистонлик Машрапов терактга алоқаси йўқ эканлигини исботлаган. Туркиянинг ОАВси ёлғон маълумот тарқатгани учун танқид қилиниб, ўз айбловларига раддия эълон қилишга мажбур бўлишган.

Ҳужум қилган одамга ўхшаш бўлгани учун Машраповни турк полицияси ҳақиқатдан ҳам текшириб, кейин қўйиб юборишган. Машрапов теракт бўлган вақтда Туркияда бўлмаган. Бундан ташқари полиция унга нисбатан қидирув эълон қилиб, қўпорувчиликни амалга ошириш бўйича айбламаган.

«Рейна» тунги клубига янги йил кечаси ҳужум бўлган. Номаълум шахс кириш томонда турган полиция ходимларини ва назоратчиларни отиб, шундан сўнг бино ичига кириб мижозларга ўқ узган.

Террор вақтида клубда юзлаган киши бўлган. Ҳужумда умумий 39 киши ҳалок бўлган. Ҳужум қилган шахс полиция келгунга қадар воқеа жойидан яширинишга улгирган.

Террор ҳаракати учун жавобгарликни «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган. ИШИД — бир неча ўлкада, жумладан Қирғизистонда ҳам экстремистик деб танилган ташкилот.

«Ислом давлати» Ироқда ва Сурияда «халифалик қуриш» бўйича иш олиб боради. Ташкилот ўз душманларига ва асирларга нисбатан тошбағирлик билан танилган, у халқнинг кўз олдида ўлим жазосига тортиб, оммавий қатлларни амалга оширган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова