Қирғиз киберспортчилари Жанубий Корея учун ўйнашади

716

Dota 2 бўйича қирғиз жамоаси кореялик киберспорт компанияси билан шартномани имзолади. Яқинда бўладиган чемпионатда жамоа Жанубий Корея учун ўйнайди.

Dota 2 NoLifer5.Reborn бўйича Қирғизистон жамоаси жанубий кореялик MVP киберспорт ташкилоти билан шартномани имзолади. Қирғизистон киберспортчилари Жанубий Корея номидан MVP.Revolution деган янги ном билан ўйнашади.

Қирғизистонликлар Жанубий Кореядаги World Electronic Sports Games 2016 турнирида иккинчи ўринни олишгандан кейин MVP уларга қизиқиб қолган. Бу вақтгача қирғизистонликларнинг ҳомийлари бўлмаган.

Янги жамоа учун дастлабки беллашув World Electronic Sports Games чемпионати бўлиб, унда 1,5 миллион доллар соврин ўйналади. Чемпионатнинг финали Хитойнинг Ченчжоу шаҳрида 12-январдан 15-январгача ўтади.

Спортчиларнинг билдиришича, жамоа Кореяга кетиб, у ерда бир йил бўлади.

Жамоа беш кишидан иборат бўлиб, улар турли ролларни бажаришади:

Капитан Бакит «Zayac» Эмилжанов, саппорт;

Жонни «Blizzy» Ри, саппорт;

Илгиз «NapaleonshQa» Жунушалиев, оффлайн;

Дуулат «StormC4t» Субанкулов, жамоанинг марказий ўйинчиси;

Бектур «Runec» Кулов, керри.

MVP — нисбатан катта бўлмаган Корея  ташкилоти, унинг тармоқли киберспорт клублари бор. MVP ўйинчилари Dota 2, League of Ledends ва Heroes of the Storm бўйича турнирларда беллашишади.

Dota 2 — Жанубий Кореяда унча кенг тарқалмаган киберспорт ўйини. Унга ўхшаган League of Legends ўйини профессионаллар ва ҳаваскор ўйинчилар орасида анча кенг тарқалган.Шунга қарамай, MVPнинг таркибига энди MVP Phoenix жамоаси киради, у «Дота» бўйича турнирларда иштирок этиб туради.

Муаллиф: Метин Жумагулов