Конституцияга киритилган ўзгаришлар 15-январда кучга киради (бироқ ҳаммаси эмас)

1182

Президент Алмазбек Атамбаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонунни имзолади. Ўлканинг бош қонунини ўзгартириш бўйича референдум 2016-йилнинг 11-декабрида бўлиб ўтган.

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қонун 2017-йилнинг 15-январида кучга киради. Премьер-министрнинг ваколатларини кучайтириш бўйича ўзгартиришлар эса 2017-йилнинг 1-декабридан бошлаб ишлай бошлайди.

Қонуннинг матни «Эркин Тоо» газетасига 30-декабрда чоп этилади. Президент Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритилгандан кейин расмий матнни 29-январдан кечиктирмай халққа эълон қилади.

Президент аппаратининг маълумоти бўйича конституцияни ўзгартириш мустақилликни ва парламентаризмни мустаҳкамлашга, ҳукумат билан парламентнинг ўзаро муносабатларининг ойдинлашига олиб келади. Шунингдек, ўзгартиришлар суд ислоҳотини олиб боришга ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ислоҳ қилишга имкон яратади.

Референдум ва қонун бузишлар 

Референдумда сайловчиларнинг 42,4 фоизи овоз беришган. Референдумнинг ўтиши учун сайловчиларнинг 30 фоизи овоз берса етарли бўлиб ҳисобланади.

Конституцияга ўзгартириш киритишга сайловчиларнинг 79,6 фоизи мақул, 15,4 фоизи қарши деб овоз беришган.

Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) аъзолари деярли бир овоздан референдумни расмий ўтди деб топишган. МСКнинг биргина аъзоси Гулнара Журабаева қарши деб овоз бериб, референдум вақтида қонун бузишлар бўлганига эътибор берган.

Қирғизистон бўйича қонун бузишлар сабабли 18 сайлов участкасидаги натижалар бекор қилинган. Комиссия 14500 бюллетенни хато тўлдирилгани учун ва сайлов жараёнининг бузилиши сабабли яроқсиз деб топган. Кузатувчилар ҳам референдумда кўплаган қонун бузишлар бўлганини айтишган.

Конституция  реформаси

Конституцияга ўзгартиришларни киритиш жамоатчиликда кескин тортишувларга сабаб бўлди.

Бунга қарши бўлганлар ўзгартиришлар қонун бузишлар билан киритилаётганини айтишган, сабаби 2010-йилдаги бош қонунда уни 2020-йилгача ўзгартириб бўлмайди деб ёзилганини ҳам сабаб қилишган. Бундан ташқари уларнинг сўзларига кўра, қонунни қабул қилишнинг процедураси ва регламенти бузулган. Шунингдек, уларнинг фикри бўйича ўзгартиришлар ҳукуматнинг аткаруу бутагына ооп, ўлкада демократик қадриятларни камайишига олиб келади.

Ўзгартиришларга мақул бўлган томон процедуранинг бузилганини инкор қилиб, ўз ҳаракатларини ҳукуматнинг орасидаги муносабатни яхшилаб, ҳукуматнинг барқарорлигини ва ўлканинг мустақиллигини мустаҳкамлайди деб тушунтиришган.

Муаллиф: Александра Титова