Депутат Баяхуновга қарши очилган жиноят иши ёпилди

700

Чуй вилоят ИИББ хабарига кўра, КСДПнинг депутати Нурмухаммат Баяхуновга қарши қўзғалган ишда жиноят асоратлари йўқ бўлганлиги сабабли ёпилди. Жиноий иш бир йил аввал амалдор Новопокровка қишлоқ маъмурияти раҳбари бўлган вақтда иқтисодий ночор ҳамда жисмоний имконияти чекланган оилаларнинг 16 миллион соми йўқолиб кетиш факти бўйича қўзғалган эди.

Чуй вилоят ИИББнинг хабар қилишича, «Товламачилик» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича Баяхунов асосий шахс қатори иштирок этаётган иш жиноят асослари йўқ бўлганлиги сабабли ёпилган.

Жиноят иши эса 2015-йилнинг декабрида кам таъминланган лногиронларни «Нур Күч» бирлашмасининг 16 миллион соми йўқолган факти бўйича қўзғалган. Ўша вақтда қишлоқ ҳукумати бўлган Баяхунов ишнинг асосий фигуранти бўлган.

Бирлашма аъзолари ўша вақтда билдиришгандай, Баяхунов улар билан шартнома имзолаб, кўп қаватли уйнинг қурилиши учун 81 гектар ерни ваъда қилган. Айтишларича, қишлоқ хўжалигига мос ерни қурилишга айлантиргани учун компенсация қатори улардан пул талаб қилган.

Бирлашма аъзолари Баяхуновго 2015-йилнинг февралида пул бериб, амалдор эса ерни ўтказиб бериш бўйича шартномани имзолаб, квитанцияга мухр ва имзо қўйган.

Баяхунов эса пул олганлигини инкор қилиб, ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини билдирган. Жиноят ишига қарамай у жорий йилнинг октябрида КСДП фракциясининг парламент депутатлигига ўтган.

Унда КСДП фракциясининг раҳбари Иса Ўмуркулов Баяхуновнинг пулни олганини ва ер бўйича товламачиликда алоқаси йўқ эканлигини айтган.

Муаллиф: Метин Жумагулов