Баптист аёлнинг жасадини қайта кўмиш бўйича тўртинчи гумондор қўлга олинди

667

Вафот этган 76 ёшдаги баптист аёлнинг жасадини хўрлашда гумонланган бир одамни милиция қўлга олди. Жасадни қазиб олиб, қайта кўмиш бўйича умумий беш одам судланмоқда.

Қазо қилган 76 ёшдаги баптист аёл Канигул Сатибалдиеванинг қизи Жилдиз Азаева Kloop.kgга билдиришича, онасининг қайта кўмилиши бўйича гумонланаётган тўртинчи одам 27-декабрда қўлга олинган.

Ҳозирда яна бир одам қидирилмоқда. Ҳаммаси бўлиб гумонганлар беш киши, судда сўроқ қилинаётганлар эса учта. Уларнинг барчаси Жалолобод областидаги Ола-Буқа районининг яшовчилари.

«Менинг адвокатим яна бир гумондор қўлга олинганини менга айтди. У қидирувда бўлган. Бироқ у иш бўйича ўтмаган. Судда ҳозир учтасини айблашмоқда», — деди Азаева.

Чуй области ИИБнинг вакили Нурбек Токтосуновнинг Kloop.kgга билдиришича, гумондорни Бишкекнинг экстремизмга қарши 10-бўлимнинг ходимлари қўлга олишган.

«Ҳа, бизнинг ходимлар Бишкекда ушлашган, бироқ барча изоҳни ИИМ беради», — деди у. Мақола чиқаётган вақтда ИИМнинг вакилидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Қайта дафн қилиш бўйича суд

Марҳумнинг жасадини қайта кўмиш бўйича биринчи суд жараёни 27-декабрда бошланган.

Ҳозирда уч киши тергов қилинмоқда. Улар Қирғизистон жиноят кодексининг 263-моддаси «Марҳумларнинг жасадини ва улар кўмилган жойларни хўрлаш» бўйича айбланмоқда. Қолган иккисига ҳозирча айб қўйилмаган.

Тергов версиялари бўйича беш одам 76 ёшдаги марҳум кўпчилик маҳаллий яшовчилар каби мусулмон эмас, баптист бўлганлиги сабабли унинг жасадини ноқонуний қазиб олиб, қайта кўмишган.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева Kloop.kgга айтгандай, биринчи мажлисга гувоҳлар келмаганлиги сабабли суд 4-январга кўчирилган.

«Проссец бошланди, бироқ ҳамма гувоҳлар келмади. Уларни жами 16 киши, биз томондан уч гувоҳ, айбланаётганлардан 13. Уларнинг кўпчилиги келмади», — деди у.

Азаева онасининг жасадини хўрлаш бўйича маҳаллий ҳоким Сонунбек Акпаралиев ва имом Шумкарбек Чиналиев жавобгарликка тортилиши керак деб ҳисоблайди. Унинг сўзига кўра, амалдор ҳаракат қилмаган бўлса, имом эса қайта кўмиш учун аҳолини «қўзғатган».

Дини учун қайта кўмиш

76 ёшдаги Канигул Сатибалдиеванинг қайта кўмилиши бўйича можаро 2016-йилнинг октябрида бошланган. Унга Сари-Талаа қишлоғидаги мусулмонлар қабристонига унинг жасадини маҳаллий яшовчилар кўмдирмай қўйгани сабаб бўлган.

Маҳаллий яшовчиларнинг ғазабланишига Сатибалдиеванинг дини туртки бўлган — у ҳаётлигида насроний-баптист эътиқодида бўлган.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳаллий қабристонга қўйишга руҳсат сўраб ҳокимият билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб, бир неча кунни ўтказган.

Маҳаллий аҳоли онасига ачиниб, рухсат бериши учун Азаева синглиси билан биргаликда имомларнинг талабига кўра, ҳамқишлоқларининг кўз олдида ислом динини қабул қилишган. Шунга қарамай, уларнинг онасини маҳаллий қабристонга кўмдиришмаган.

Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган қўшни Ўрукту қишлоғидаги қабристондан ер бўлиб беришган.

Бироқ бу қишлоқ яшовчилари ҳам Сатибалдиеванинг жасадини кўмишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғига насронийлар қабристонига дафн қилинган. Бироқ шу куни унинг жасади насронийларнинг талаби билан учинчи марта айтилмай бошқа ерга кўмилган.

Муаллиф: Александра Титова