МҲДК: Текебаев «жазавага тушмоқда»

685

«Ата Мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев махсус хизматларга Белиздан келган ҳужжатларни «қалбаки» эканлигини билдирди. Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот котиби Текебаев «жазавага тушаётганини» айтди.

МХДҚнинг расмий вакили Рахат Сулайманов «Азаттык» билан бўлган суҳбатида «Ата Мекен»нинг раҳбари Омурбек Текебаевнинг журналистлар билан бўлган матбуот йиғинида  «жазавага тушиш» ҳоллари бўлганини айтган.

«Ҳозирда “Мегаком” бўйича 2010-2012-йиллардаги барча коррупцияли кўринишларини текширмоқда. Мана шу ишлар ва олдиндан ошкор бўлиши мумкин бўлган маълумотлар “Ата Мекен” лидерининг реакциясига сабаб бўлган кўринади», — деган у.

Текебаев матбуот йиғинида журналистларга билдиришича, Белиздан келган ҳужжатлар «қалбаки»  ва «ўзгартирилган» бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатларда Текебаев ва унинг ҳамкорлари Аида Салянова билан Алмамбет Шикмаматовнинг 2012-йили «Мегаком»ни сотишдан манфаатдор эканлиги тўғрисида айтилади.

Депутатнинг сўзларига кўра, махсус хизматлар бу ҳужжатларни мухолифатга босим ўтказиш учун қўлланмоқда. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигининг далилларидан бири — номи айтилган сиёсатчиларнинг паспорт маълумотлари қўпол хатолар билан тўлдирилган, деди у.

«МХДҚнинг раҳбари президентга ва жамоатчиликка ўзи олиб чиққан ҳужжатларнинг қаердан келганини билмас экан. У бундай маълумотларни қаердан олганимизни сўраганимизда у [жавоб беришдан] бош тортди. Шундан кейин биз бош прокуратурага мурожаат қилиб, у МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берсин дедик», — деган Текебаев.

2016-йилнинг ноябрида Сегизбаев президент Алмазбек Атамбаевга 2012-йили давлатга ўтмаган «Мегаком» компаниясининг сотилишига парламентнинг уч депутатининг алоқаси борлигини кўрсатган Белизнинг расмий органларидан олинган трастли ҳужжатларни (апостиллар) олиб келган.

Муаллиф: Анна Капушенко