Бош прокуратура «Ата Мекен» депутати Аида Саляновага қарши иш қўзғади. Иш Максим Бакиевга яқин юрист Алексей Елисеевга берилган лицензия билан боғлиқ.
Иш қўзғалиши тўғрисида 26-декабрда маълум бўлди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди. Иш жиноят кодексининг 304-моддаси 4-қисми — хизмат лавозимини суистеъмол қилиш бўйича қўзғалган.
Назорат органининг билдиришича, иш миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) тўплаган материалларнинг асосида қўзғалган ва Максим Бакиевнинг ҳамкори юрист Алексей Елисеевга лицензия бериш билан боғлиқ.
2010-йили Салянова юстиция министри бўлган вақтда, у ишлаб турган вақтда маҳкама Елисеевнинг адвокатлик лицензияси муддатини узайтирган.
Бу факт бўйича жиноят ишини бош прокуратура ноябрнинг охирида қўзғаган. Унда бош назорат органи Елисеевнинг лицензияси ноқонуний янгиланган деб ҳисоблашини билдирган.
Салянованинг ишини бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси текширади. Салянова ўзи ҳам 2011-йилда 2015-йилгача бош прокурор лавозимида ишлаган.
Депутат ўзига нисбатан қўзғалган ишда жиноят йўқ эканлигини, ўз манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишини «Азаттык» радиосига айтди.
Ҳозир Салянова президент Алмазбек Атамбаевга қарши мухолифатда. У билан келишмовчилик Салянованинг куёвига нисбатан «кўмир етказишда товламачилик қилди» деб айб қўйилгандан кейин бошланди.
Шундан сўнг Салянова «Ата Мекен» фракциясига кириб, унинг раҳбари, мухолифатдаги сиёсатчи Ўмурбек Текебаевни Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги масалани қўллагандан кейин унинг Атамбаев билан бўлган келишмовчилиги кучайган.
Қирғизистонда Алексей Елисеевни «тижорий ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хизмат лавозимини суистеъмол қилиши» учун олти йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.
Елисеевни ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим билан боғлашган. Юрист кичик Бакиевнинг ривожлантириш , инвестициялар ва иноовациялар бўйича марказий агентлик бўйича ҳамкори бўлган.
Юрист Бакиевнинг режими ҳукуматдан қулатилган 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев