Қўшиқчи Жорж Майкл вафот этди

865

Британия мусиқачиси 54 ёшида ўз уйида вафот этди. Полиция артистнинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса топмади. Қўшиқчи янги альбомини чиқаришни режалаштираётган эди.

Жорж Майкл Англиянинг Оксфордшир графлигидаги ўз уйида вафот этган. Унинг ўлими тўғрисида матбуот хизмати хабар қилди.

Полициянинг маълумотига кўра, унинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса бўлмаган. Жорж Майклнинг оиласи ҳозирча унинг ўлими тўғрисида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Декабрни Жорж Майкл еттинчи студияли альбомининг устида ишлаш билан ўтказган. У продюсер Naughty Boy билан ҳамкорлик қилган. Янги альбом ёзилиб тирилганми йўқми бу ҳозирча номаълум. Мусиқачининг Symphonica номли сўнги альбоми 2014-йили бчиққан.

Жорж Майкл — машҳур британ қўшиқчиси, Gremmy мукофотининг соҳиби, ўз альбомларининг 100 миллион нусхасини сотишга эришган.

Жоржнинг асл исми — Йоргос Кириакос Панайоту. У 1980-йиллари, Wham! билан дуэт куйлаб юрган вақтида машҳур бўлган.

Мана шу Wham! Гуруҳига энг машҳур янги йил хитларидан бири тегишли.

Муаллиф: Айдай Иргебаева