Парламент КТРК раҳбарининг ёзган сўзи сабабли гардеробчи аёл ишдан олинганини инкор қилди

760

Парламентдагилар КТРК раҳбари Илим Карипбеков ёзган сўзлар сабабли гардеробчи аёлни ишдан четлатиш ниятлари йўқ эканлигини билдиришди. У ўз «Твиттер»ида гардеробчи аёл иш ўрнини ташлаб, кийимни қаердан олса бўлишини хатга ёзиб кетганини билдирган.

Парламентнинг матбуот хизмати гардеробчи аёлнинг ишдан четлатилгани тўғрисидаги хабар ҳақиқат эмаслигини билдирди.

«О.Мамитова ишдан олинмади, у гардеробчи сифатида ўз вазифасини бажармоқда», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Жамоатчилик телерадиокорпорациясининг раҳбари Илим Карипбеков 26-декабрда ўз «Твиттер»ида гардеробчи аёл иш ўрнини ташлаб, ҳар ким ўз уст кийимини ўзи олиши мумкнилигини қоғозга ёзиб кетганини ёзган.

«Бугун Жогорку Кенеш комитетининг йиғинидан чиқсам, кийимимни қолдириб кетган гардероб хонаси ўз-ўзига хизмат қилиш режимига ўтиб қолибди!» — деб ёзди у.

«Вечерний Бишкек» газетасининг мухбири гардеробчи аёлни парламентдагилар уришиб, ишдан кетасан деб таҳдид қилишаётганига гувоҳ бўлган.

Гардеробчи аёлни у хожатхонага чиқиб кетгани учун ишдан кетказамиз деб қўрқитишган.

«Мен совуқ бўлса ҳам гардеробда эрталабдан кечгача ўтираман. Маошим 6300 сом. Кеча "Кийимларингизни кириб олсангиз бўлади" деб ёзиб, хожатхонага чиқиб кетсам, бир катта лавозимдаги киши норози бўлиб, шуни интернетга ёзибди. Энди мени ишдан четлатиш учун акт тузишмоқда», — деган Super.kg нашрига.

Муаллиф: Александар Титова