Депутатлар биометрик паспортлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад қилиб, унинг кам- кўстларини тўғирлашни таклиф қилишди

693

Парламентнинг тармоқлар комитети биометрик маълумотлар асосида янги паспортларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда инкор қилишди. Депутатлар уни мукаммал ишлаб чиқишни таклиф қилишди.

Парламентнинг халқаро ишлар, мудофа хавфсизлиги ва хавфсизлик бўйича комитети биометрик паспортларни киритишга йўл очган «шахсни тасдиқлаган миллий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишида бекор қилди.

Комитет раиси, «Бир Бол» фракциясининг депутати Аскарбек Шадиев паспорт бериш тармоғи «очиқ савдо-сотиққа айланганини» билдирди.

«Давлат рўйҳатга олиш хизмати (ДРХ) фуқарони ҳеч ким ҳозирги паспортини алмаштиришга мажбурламайди, бироқ фуқаро қайси бир маълумотномани олгани борса у ҳужжатини алмаштиришга мажбур бўлади демоқда. Мен лойиҳага қаршиман», — деди у.

У нима учун ҳукумат эмас, КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешев таклиф қилаётганини сўради.

«Чет элликларни рўйҳатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳукумат таклиф қилган, энди гап-сўзга депутатлар қолди, сабаби уни биз қабул қилганмиз. Ҳозир бу лойиҳани қабул қиламиз, ҳукумат яна сувдан қуруқ чиқади», — деди у.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Канибек Иманалиев ҳам ҳужжатлар бепул берилмаса ташаббусни қўлламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, одам ўзининг фуқаро эканлигини исботлаши учун ҳужжат сотиб олиши шармандалик.

У молия манбааси аниқланмагунча, қонун лойиҳасини қабул қилмасликка ундади.

КСДП фракциясининг депутати Тилектеш Исаев қонун лойиҳаси хом эканини ҳамда тўлиқлаб ишлаб чиқишни талаб қилинишини айтди.

Маълумотномада биометрик паспортларни киритиш Қирғизистон халқининг умумий давлат реестрини амалга ошириш учун зарур эканлиги айтилади.

«Бу қонун лойиҳасини қабул қилиш Қирғизистоннинг давлат ҳукумат органлари томонидан берилаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳуқуқий асосини тузишга имкон беради», — деб айтилади маълумотниманинг асосида.

Бундан ташқари ҳужжатда фуқаронинг шахсий ва биометрик маълумотлари Қирғизистон ҳудудида ҳам, чегарадан ташқарида ҳам фойдаланиш мумкин эканлигини таъкидланади.

Микрочипли паспортлар

ДРХ 2016-йилнинг баҳорида 2017-йилдан бошлаб қирғизистонликларга микрочиплари бор янги паспортлар берилишини хабар қилган.

Фуқаронинг миллати, оилавий ҳолати ва яшаган ери тўғрисида маълумотлар паспортга киритилган микрочиплардагина сақланади.

Муаллиф: Александра Титова