ҲОК охирги уч Олимпиадага қатнашган россиялик спортчиларнинг тест намуналари қайта текширилади

683

Ҳалқаро олимпиада комитетининг (ҲОК) раҳбари Ричард Бах Ванкуверда, Лондонда ҳамда Сочида ўтган Олимпиада ўйинларига қатнашган барча россиялик спортчиларнинг тест намуналари қайтадан текширилишини билдирди.

Ричард Бахнинг айтишича, россиялик спортчиларнинг тест намуналарини текшириш канадалик юрист Ричард Макларенни ҳисоботининг тўғридан тўғри давоми бўлиб ҳисобланади.

«ҲОК Сочида ҳамда Лондонда Олимпиада ўйинларига қатнашган россиялик спортчиларнинг барча таҳлил намуналарини қайтадан текшириш орқали мазкур ҳисобот доирасидан чиқади», — деган Бахнинг сўзи ҲОКнинг матбуот саҳифасида келтирилади.

Шунингдек ҲОК 2010 йили Ванкуверда ўтган Олимпиада арафасида россиялик спотчилардан олинган допинг таҳлилларни қайта ўтказади.

Бундан ташқари, ҲОК Сочида ўтган Олимпиадага қатнашган 28 спортчига нисбатан тартиб текширувларини бошлади.

Россиялик спортчиларнинг допинг таҳлилларини алмаштириб қўйиш борасида канадалик юрист  Ричард Маклареннинг баённомасининг иккинчи қисми декабрнинг бошида эълон қилинган. Баённомада россиялик спортчиларнинг допинг таҳлиллари тўла алмаштирилиб, бу анъана давлат миқёсида қўллаб-қувватланганига далиллар келтирган.

Муаллиф: Каминат Имирханова