«Настоящее время»: «Қиз туғсанг уйга келмай қўявер» – қирғиз аёллари ўғил туғиш учун нималар қилишади?

1019

Қирғиз оиласида қизларга қараганда ўғил фарзандни кўпроқ кутишади. Бишкекнинг туғруқ уйидаги доялар шуни сезишган. Меросхўрим бўлсин деб оилада фақат қиз туғилган эркаклар ўғил туғилишини талаб қилишади. Эрларига ёқиш учун айрим аёллар саломатлигини, баъзан эса ҳаётини хавфга қўйишади.

Материалнинг асл нусхаси  «Настоящее время» сайтида эълон қилинган, материал муаллифи — Жибек Бегалиева.

"Энди эримга нима деб айтаман дейишади. Нимагадир эридан қўрқа бошлайди. "Қариндошларга нима деб айтамиз. Улар ўғилни кутишганди, мен эса яна қиз туғдим дейишади. Муддати катта бўлса ҳам келиб УТТга (ультра товуш текширувига) тушиб, "ҳомилани олдирмоқчиман" деганлар бор. Деразага қараб қичқириб, "қиз туғсанг, уйга бормай қўявер" деганлар ҳам бўлган», – деб айтиб берди Бишкекнинг № 1- туғруқ уйининг бош шифокори Аминат Байтикова.

http://

Ўн йилдан бери Бишкекдаги биринчи туғруқ уйининг бош шифокори боланинг жинси эркак кишига боғлиқ эканлигини, аёл киши ҳомиланигина кўтариб юришини тушунтиравериб чарчади. Бироқ шунга қарамай, бўлажак оналар "ўғил туғилиши учун нима қилиши керак" деб маслаҳат сўрагани кўпроқ келишмоқда.

«Агар бу эркак кишига боғлиқ эканлигини билишса, бошқача айтишар эди. Баъзан айтишади, "қиз туғсанг кет" деб. Билишса "ўзинг кет" деб айтишарди», – дейди туғруқ уйининг бош шифокори.

Ҳозирда бир неча аёлларнинг кўзи ёримоқда. Бу эса тўлғоқдан кейин дам оладиганлар учун хона. Бу аёлнинг фарзанди — ўғил.

Дояларнинг (акушеркаларнинг) ҳисобида Элзат эртага кўзи ёриши керак эди. Тўққиз ой давомида унинг оиласи ўғил кутмоқда, бироқ яқинда келин учинчи қизини дунёга елтиришини билинди: «Мен ўзим ҳам ўғил туғаман деб қарор қилганман. Шунга күүлөнүп алгам. УТТга кўп вақт бормадим. Ультра товушга яқинда бордик. Эркаклар ўғилли бўлгиси келади деб ўйлайман. Кўпчилиги».

Анжелика Бекболиева. Сурат: Алмаз Кудайкулов
Анжелика Бекболиева. Сурат: Алмаз Кудайкулов

Анжелика – Қирғизистондаги таниқли эстрада хонандаси. Яқинда берган сҳбатида қўшиқчи "ўғил туҳмагунимча туғавераман" деган нияти бор эканлигини айтган. Саломатлиги учун хавфли бўлишига қарамай, уч қизини ҳам кесар амалиёти орқали туққан.

«Тиббиёт ривожланиб бормоқда. Мен барчадан сўраб биламан. Бироқ етти ўлчаб бир кес дегандай, ҳаммаси худонинг қўлида. Биз ҳали ёшмиз, балки яна икки ўғилли бўлармиз», – дейди Анжелика.

Гулайим Айилчи
Гулайим Айилчи

Феминист сайтининг асосчиси Гулайим Айилчининг фикрича, аёллар бундай таваккалчиликка жамиятдаги кўз қарашлар натижасида боришмоқда.

«Агар оилада уч қиз туғилса – оила томондан босим бўлади. Дўстлари томонидан бўлади. "Қачон ўғилли бўласизлар" деб барчаси айтаверишади», – дейди феминистсайтининг асосчиси.

Шунда аёллар турли йўллардан фойдаланишади. Унга йилнома бўйича ҳомиладор бўлиш ҳам, қадимги қирғиз ақидаларини сақлаш ҳам киради.

«Исмларнинг орасида "биз сени хоҳламаганмиз, ўғилни хоҳлаганмиз деган маънодаги исмлар кўп. Бурул – демак бурулиш керак деган маънода. Кетма-кет қиз туғилаверса, бу қизга шундай исм қўйсак, ўғил туғилади деган ирим бор. Жанил деган исм ҳам шундай. "Қизлар туғилаверди, энди кейингиси янглишиб ўғил бўлсин" деган сўз», – дейди Гулайим Айилчи.

Гулайимнинг сўзларига кўра, бу номлар Қирғизистонда ҳозир ҳам кенг тарқалган.

Сурат: Flikr