Берлиндаги янги йил ярмаркасига ҳужум қилган деб гумонланган тунислик Анис Амри Милан четида отиб ўлдирилди.
Берлиндаги бозорга ҳужум қилиш бўйича гумондор қатори ҳисобланган тунислик Анис Амри 23-декабрда Италиянинг Милан шаҳрининг четида отиб ўлдирилганини «Рейтер» маълумот агентлиги хабар қилди.
Отишув вақтида у «Оллоҳу акбар» деб қичқириб, полиция офицерлерининг бирини елкасига отиб яралади. Отишув Милан четидаги Биринчи май майдонида темир йўл станциясининг ёнида 23-декабрга ўтар кечаси бўлган.
Амри хавфли бўлган одамларнинг рўйҳатига кирган, сабаби Берлиндаги террор ҳаракатида гумондор қатори ҳисобланган — янги йил ярмаркасига юк ташувчи машина одамларни тепалаб кириб борганлиги оқибати 12 киши қурбон бўлиб, яна 48 одам турли тан жароҳатларини олишган.
Террор ҳаракатда гумонланган
Берлин раҳбарлиги 24 ёшдаги Анис Амрига бутун Евроиттифоқ бўйича қидирув эълон қилиб, унинг манзили тўғрисидаги маълумот учун 100 минг евро тўлашга ваъда берган.
Берлин полицияси уни қамоққа олишга ордер берган. Шунда ҳам Германиянинг ИИМи Амри — «сўзсиз жиноятчи бўлиб чиқмайдиган гумондор» эканлигини билдирган.
Немисларнинг Spiegel нашрининг янги йиллик ярмаркасида аҳолини тепалаган юк ташувчи автомашинада Амрининг ишчи гувоҳномаси топилганлиги сабабли у гумондор қатори қарала бошлаганини хабар қилди.
Янги йил ярмаркасидаги фожиа
19-декабрда кечаси ғарбий Берлиннинг аҳоли кўп йиғилувчи марказидаги Брайтшайдплатц майдонида жойлашган янги йил ярмаркасига юк ташувчи машина яшовчиларнинг устига босиб кириб борган.
Германия ҳукумат вакиллари янги йил бозорига қўйилган ҳужумни террор ҳаракат деб атади. Юк ташувчи автомашинадан эркак кишининг ўлиги топилган. Германия ИИМ маълумотига кўра, юк ташувчи автомашинада аҳолини бостириб кириб боргунга қадар ҳайдовчи отиб ўлдирилган.
Халок бўлган ҳайдовчи польшалик юк ташувчи компаниянинг ходими бўлган. Компания у билан алоқа соат 16.00да йўқолганини хабар қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси билан бирга ўғирланиб, уни террористик ҳужумгача отишган.
Ҳозирда юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси террор ҳужумда ягона шахси аниқланган қурбон бўлмоқда.
Полициянинг версияси бўйича Лукаш Урбан пичоқланиб, бироқ шунга қарамай халқни тепалашга қаршилик кўрсатгани сабабли отиб ташланган.
Янги йил ярмаркасига ҳужум сабабли 12 киши қурбон бўлган — уларнинг ҳозиргача шахси аниқланмаган. 48 киши ярадор бўлган, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.
Муаллиф: Александра Титова