Россия: «Боярышник»дан заҳарланиб ўлганларнинг сони 63 кишига етди

702

Иркутскида фавқулотда ҳолат эълон қилинди. Дўлана шарбати қўшилган ванна концентратидан заҳарланиб 63 киши вафот этиб, яна ўнлаган киши касалхонада. Жабрланганларнинг барчаси концентратдан ичимлик қатори фойдаланишган.

Иркутскида 20-декабрда дўлана шарбати қўшилган ванна концентратидан оммавий заҳарланганларга мотам эълон қилинди. Умумий 54 киши ўлиб, ўнлаган одамлар оҳир аҳволда касалхонага етказилди.

Заҳарланганлар тўғрисида дастлабки хабарлар 18-декабрда кундузи келиб тушган. Эртаси куни кечда шаҳар ҳукумати фавқулотда ҳолат эълон қилди. оммавий заҳарланишга бу одамларнинг ванна концентратидан ичкилик қатори фойдаланишгани сабаб бўлди.

Концентратнинг сиртидаги ёзувда эритмада этил спирти борлиги ёзилган, бироқ ҳақиқатдан ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган метил спирти киради.

Роспотребнадзор ва Иркутск полицияси «Боярышник» сотилган 100 савдо жойларини топиб, концентратнинг 2 минг флаконини олишди. Бундан ташқари «Боярышник»ни ишлаб чиқариш бўйича ноқонуний цех топилди.

Концентратни Россиядаги «Легат» компанияси ишлаб чиқарган, у 2008-йили ноябрда ўзини касодга учради деб эълон қилган эди.

Кремль бўлиб ўтган воқеани фожиа деб атади. Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев ванна концентратини сотувдан олишга буйруқ берди.

Вице-премьер Александр Хлопонин спирт қўшилган маҳсулотлар тўғрисидаги қонунга киритилувчи ўзгаришлар тайёр бўлиб қолганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, баҳордан бошлаб россия қонунларига спирти бор маҳсулотларнинг сотилишини назорат қилишни кучайтирган ўзгартиришлар киритилади.

Президент Владимир Путин россияликларнинг концентрат билан заҳарланиши тўғрисида ҳозирча ҳеч нарса айтмаган.

Ванна концентрати фуқаролар ичган ягона қалбаки ичимлик эмас. Алкоголизм билан оғриган одамлар спиртли ичимликларни ичишга имкон тополмаса, таркибида спирти бор лосьонларни, одеколонларни, микстураларни, ойна тозалагичларни ва бошқа суюқликларни ҳам ичишади.

Россияда қалбаки ичимликларни ичиш сабабли 2015-йили 14 минг киши вафот этган.

Муаллиф: Метин Джумагулов

Сурат: Meduza