Туркияда Россиянинг элчиси ўлдирилди

909

Туркиядаги Россиянинг элчиси Андрей Карлов Анқарадаги кўргазмада суиқасд натидасида ўлдирилди. Россиянинг ТИМи элчининг ўлимини террор ҳаракат деб атади.

Карлов Анқарада 19-декабрь куни кечда «Россия сайёҳининг нигоҳида: Калининграддан Камчаткагача» номли кўргазмасининг очилишида ўлдирилди.

Қотил тадбирга соқчи қатори кирган ва отишувда ўлдирилди.

У рус элчисининг ортида турган ва кўргазмада сўзлаётганда унинг ортидан отган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар қотил отишдан олдин бир нарсаларни айтиб қичқирганини айтишмоқда, бироқ уларнинг маълумоти турлича бўлмоқда. бири ўқ узган киши «Биз Ҳалабда қирилиб кетяпмиз, сизлар шу ерда ўласизлар» деб қичқирганини айтишса, бошқаларга исломий шиорлар эшитилган экан.

 

Карлов касалхонага етказилган вақтда ҳали тирик бўлган. Бундан ташқари яна бир неча киши яраланган.

Турк полицияси суиқасд қилган кишининг шахсини аниқлади — у Измирдаги полиция академиясининг битирувчиси Мерт Алтинташ деб айтилмоқда.

ТАСС HaberTurk нашрига иқтибос қилиб, қотил бу йил июлда Туркияда бўлган исён ҳаракатидан кейин полиция хизматидан четлатилганини билдирмоқда.

Россиялик элчининг ўлдирилиш сабаблари ҳозирча номаълум. Россия ТИМи бу воқеани террор ҳаракати деб атади.

Карлов Анқарада 2013-йилдан буён элчилик лавозимида ишлаб келган.

Хизмат вақтида ўлдирилган Россиянинг сўнги элчиси драматург ва оқин Александр Грибоедов бўлган — у 1829-йили Теҳрондаги рус элчихонасидаги ҳунрезлик вақтида ўлдирилган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева