Қирғизистон: ОАВдаги хорижий улушни 35 фоиз билан чеклов ҳаракати

760

Қирғизистон парламентининг депутатлари ОАВдаги хорижий улушни 35 фоиздан ошмайдиган қилиб чеклашни таклиф қилишмоқда. Аввал улар хорижий улуш 20 фоиздан ошмасин деган таклиф киритишган.

Ижтимоий масалалар бўйича парламент комитети 20-декабрда ОАВдаги хорижий улушни чеклаш таклифи илгари сурилган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунга киритилувчи ўзгартиришларни ўрганиб чиқди.

Қонун лойиҳасининг сўнги версиясида ташаббусчилар — депутатлар Кожобек Риспаев, Искендер Матраимов, Таабалди Тиллаев ва Жиргалбек Турускулов — чет ўлкаликларга ОАВнинг улушига 20 фоиздан ортиқ эгалик қилишни таъқиқлашни таклиф қилишмоқда.

Бироқ комитетдаги муҳокама вақтида Риспаев чеклов 35 фоизни ташкил қилишини ва ўзгартиришлар телевидениягагина тегишли бўлишини билдирди.

«Радиоканаллар ва интернет-сайтлар учун чеклов киритилмасин деган таклифлар келиб тушди, шу сабабли биз телеканал очгиси келган чет ўлкаликлар учунгина чекловни қолдиришга қарор қилдик», — деди у.

Риспаев ҳозир Қирғизистонда ОАВдаги чет ўлкалик улуш ҳеч қандай чекловларсиз эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, ОАВни йўлга солишнинг бундай усуллари жаҳон амалиётида қўлланилган.

«Масалан, ОАВ тўғрисидаги қонунда чет ўлкалик ташкилотчилар учун чеклов назарда тутилмаган, бироқ ҳар бир давлат мустақиллигини ва хавфсизлигини ҳимоя қилиши зарурлиги сабабли минимал шартларни ҳамда чекловларни белгилайди», — деди у.

«Экстремизмга қарши курашга ёрдам бермайди»

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Наталья Никитенко ОАВдаги чет ўлкалик улушни камайтириш экстремизм билан терроррчиликка чеклов қўяолмаслигини белгилади.

«Хавфсизлик билан сўз эркинлиги орасидаги фарқни бузиб бўлмайди, энди ОАВда чет ўлкалик улушни камайтириш экстремизм билан терроррчиликка чек қўяолмайди», — деди у.

Никитенконинг фикрича, миллий хавфсизлик бўйича давлат хизмати (МХДҚ) ўз вазифасини бажармай, сиёсий муҳолифатни қоралаб, ўзгача фикрловчи фаоллар ва журналистларни аниқлаш билан овора.

У таклиф қилинган чекловлар маҳаллий ОАВга ўз контентини тузишга ёрдам бермайди деб ҳисоблайди.

ОАВ тўғрисидаги қонунги киритилган ўзгартиришлар

ОАВ тўғрисидаги қонунни ўзгартириш тўғрисида қонун лойиҳаси бу йил июнь ойида таклиф қилиниб, ойнинг охирида биринчи ўқувда қабул қилинган. Қонун лойиҳаси учун 79 депутат овоз берган.

Ўзгартиришлар қабул қилинса, устав капиталида 35 фоиздан ортиқ чет ўлкалик улуши бор ОАВлар ҳужжат кучга киргандан бошлаб бир йил ичида қайта рўйҳатдан ўтиб, чет ўлкалик тузувчининг улушини камайтиришга мажбур бўлади.

Қонун лойиҳасининг бу йил май ойида муҳокамага чиққан биринчи редакциясида хорижий томонларга Қирғизистонда ОАВ тузишни таъқиқлаш таклиф қилинган эди.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқувда қўллов топган сўнг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг ва ОАВ вакиллари митингга чиқиб, қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилишган.

Журналистлар ва жамоат арбобининг танқидига жавоб қатори Риспаев қонун лойиҳасининг матнини ўзгартириб, ОАВнинг устав капиталидаги чет ўлкалик улушни ва ОАВнинг чет ўлкадан молияланишини 20 фоиз билан чеклашни таклиф қилган.

Муаллиф: Регина Им

Сурат: YouTube