Қирғизистон 92 ўлканинг фуқаролари учун рўйхатдан ўтишни енгиллаштирди

726

Қирғизистонга келувчи Евроиттифоқдан, АҚШдан ва МДҲдан келган сайёҳлар учун қайта осон бўлади — премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 92 давлат фуқаролари учун рўйхатдан ўтмай юришнинг муддатини узайтириш кўзда тутилган қарор имзоланди.

Амалда ҳукумат 92 ўлканинг фуқаролари учун беш кун ичида рўйхатга туриш муддатини бекор қилди, бу қоида 4-ноябрдан бери киритилган эди.

Рўйхатдан ўтмай юришнинг энг узоқ муддати дунёнинг тўққиз ўлкасининг фуқаролари учун қўйилди, уларнинг орасида Украина, Грузия ва Туркия бор. Рўйхатга туришнинг энг қисқа муддати Эрон фуқаролари учун 8 кун, Туркманистон ва Озарбайжон фуқаролари учун 10 кундан бўлди.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) матбуот котиби Мелис Эржигитовнинг сўзларига кўра, янги қарор ҳужжатлар эълон қилган кундан тортиб кучга киради. Эржигитов қоидани бузганлар учун жарима миқдори аввалгидай 10 минг сом бўйича қолишини қўшимча қилди.

«Ҳукумат сайти [қарорни] чиқаргани эълон қатори ҳисобланади. Унга иш куни якунланиб бораётганда қўл қўйилган. Энди мазкур буйруқ барча паспорт столларида бўлади. Эртадан бошлаб ишлайди», – деб билдирди Эржигитов.

Чет ўлкаликларга қулай бўлиши учун ДРХ уч тилда: қирғиз, рус ва инглиз тилларида рўйхатга олишнинг электрон тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Ўлкаларнинг рўйхатини тузишда ва рўйхатга олишнинг муддатини аниқлашда ҳукумат паритет усулидан фойдаланган — бошқача айтганда бу ўлкаларда Қирғизистон фуқаролари учун қандай рўйхатга туриш муддати қаралса, асосан шундай муддат киритилган.

Қирғизистон тегишли икки томонлама келишувларни имзолаган ўлкалар учун қоидалар ишлайди. Масалан, Қирғизистон фуқаролари 30 кун рўйхатдан ўтмайди, Беларусия фуқаролари сайёҳ қатори келса 7 кун ичида, Қирғизистонда ишлаш мақсадида келса 30 кун ичида рўйхатга олинади.

 

Янги қарор 4-ноябрда кучга кирган «Ташқи миграция тўғрисида»ги янги қарор қабул қилингандан бери чет ўлкаликлар дуч келган қийинчиликларни хал қилиши керак.

Шундан бери Россия фуқароларидан бошқа барча хорижликлар беш иш куни ичида рўйхатдан ўтиши керак эди. Бу қоидалар сайёҳларга ноқулай бўлиб, тил бўйича ва маълумотнинг йўқлиги, шунингдек, рўйхатдан ўтиш учун қулай инфратизимнинг йўқлиги тўғрисида арзлана бошлашган.

Қирғизистонликлар ҳам янги қоидалар борасида шикоят қилишган. Масалан, туризм тармоғида ишлаган қоракўллик тадбиркорлар президент Алмазбек Атамбаевга мурожаат қилиб, беш кунлик чекловни бекор қилишни илтимос қилишган. Уларнинг фикрича, бу муддатлар тоғ-чанғи мавсумини ва туризмни тўхтаб қолиш хавфига олиб келди.

Муаллиф: Регина Им