Талас: 34 мактаб директори “ишга келмай қўйгани учун” вазифасидан озод этилди

827

2016 йилнинг октябрида Таласдаги мактабларнинг ҳамда бола боқчаларнинг 34 директори  Бишкекка норозилик акциясига келган. Педагоглар уларни ишдан чалғитган текширувлардан норозиликларини билдиришган.  Энди уларнинг бари “ўз хоҳиши билан” ишдан кетди. Сабаби — улар “ишга бормаган” ва “педагогик этикани бузган”.

Талас шаҳар таълим бўлимининг бошчиси Байиш Керимбаев директорлар “педагогик этикани” бузишган деб ҳисоблайди. Этиканинг бузилиши борасидаги масала Талас прокуратурасида ҳамда шаҳар таълим бўлимида муҳокама қилинган.

“Улар изн олмай тўлиқ иш кунини ташлаб Бишкекка кетиб қолишган. Улар педагогик этикани бузиб, хизмат ўрнига келмай қўйгани учун ишдан кетди. Прокуратуранинг топширмаси билан биз бу масалани муҳокама қилганмиз.  Мактба директорлар ўз ихтиёри билан бўшагани тўғрисида ариза ёзиб беришган”, — деди Керимбаев Kloop.kgнинг журналистига.

Таласдаги мактабларнинг ҳамда бола боғчаларнинг директорлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшатишни илтимос қилиб ариза ёзишгандан сўнг Таласдаги таълим бўлими уларнинг ўрнига кадр излашга мажбур бўлган.

“Ҳозир биз ўқитувчилар жамоати ва директорларнинг ўринбосарлари орасидан кимларни директорлик хизматига қўйиш кераклигини хал қилаяпмиз”, — деди Байиш Керимбаев.

Хизматдан кетган директорлардан бири Рахима Орозалиева Таласдаги таълим масканларининг етакчилари оммавий турда хизматдан кетиши бўйича ўз фикрини билдирди.

“Қарор қонун доирасида бўлган — чунки бунинг барини қонуннинг бошида турган шахслар хал қилган. Мен Талас райони энг яхши ва меҳнаткаш директорларидан айрилди дебгина айтоламан”, — деди у.

“Ишга келмай қўйишнинг” сабаби

Октябрнинг сўнгида Талас вилоятидан келган 34 мактаб директори Ҳукумат Биносининг олдида норозилик акциясига йиғилган.Улар Таласнинг ўқув даргоҳларида кучайиб кетган текширувларга норозиликларини билдиришганю Директорларнинг айтишича, текширувлар уларни ишдан чалғитиб келган.

Ўша вақтда ҚСДПнинг депутат Гүлкан Молдобекова вилоят таълим бериш бўлимининг бошчисига хизматдан кетишни таклиф қилган.

“Шу ерда 34 директор юргани учуноқ вилоят таълим бериш бўлимининг бошчиси хизматдан ўзи кетиши керак”, — деган Молдобекова.

ҚСДПнинг депутати Евгения Строкова эса текширувнинг кучайиб кетишини танқид қилган. У текширувлар бир тарафлама ўтказилиши мумкинлигидан хавотирланишини айтган.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли