Сўкиниш ҳамда ичкилик ичиш учун жариманинг ортирилиши. Нима ўзгаради?

1149

Агар президент маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилувчи ўзгаришларни қўлласа, жамоат жойларида спиртли ичимликларни ичиш ва сўкиниш учун жарима бир неча баробарга оширилади.

Қирғизистон парламенти жамоат жойларида спиртли ичимликларни ичиш ҳамда ёмон сўзларни айтгани учун жарима миқдорини бир қанча баробарга орттирувчи маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилувчи ўзгаришларни қўллади.

Ҳозир ҳужжат президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлловини кутаётган вақти, янги жарималар қонун лойиҳаси имзолангандан кейин 10 кун ўтиб кучга киради.

Жазони кучайтириш ғояси «Республика — Ата-Журт» фракциясининг уч депутати Мирлан Жеенчороев, Руслан Казакбаев ва Омурбек Бабановга, шунингдек, социал-демократларнинг раҳбари Иса Ўмуркуловга тегишли.

Ташаббусчилар асосий маълумотда қонун лойиҳаси «ёшларнинг тарбия жараёнини ва жамоатчилик аҳлоқини яхшилашга» йўналтирилган деб тушунтиришади.

«Бу қонун лойиҳаси билан биз жамоат тартибини бузган, жамоат жойларида сўкинган, ичимлик ичган, психотроп моддалардан фойдаланган фуқаролар учун жаримани орттирамиз», — деди Жээнчороев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Кодексда умумий тўрт  — 364, 365, 366 ва 367-моддалар ўзгаради.

Агар президент қонун лойиҳасини имзоласа, жарималар қандай кўтарилади?

364-модда, «Майда безорилик». Жамоат жойларида сўкиниш, масҳаралаб тегишиш ва жамоатчилик тартибини бузиш:

Вояга етмаганлар учун жарима 300 сомдан 1500 сомгача кўтарилади;

Вояга етмаганлар учун жарима 200 сомдан 1000 сомгача кўтарилади;

Ўсмирлар учун маъмурий қамоқ 3 суткадан 5 суткагача.

365-модда, «Ишлаб чиқаришда спиртли ичимликлар ичиш». Иш ўрнида ичкилик ичиш учун жарима 100 сомдан 1000 сомгача кўтарилади.

366-модда, «гиёҳванд моддалар ёки психотроп моддалардан фойдаланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликларни ичиш ва одамийликка хос бўлмагандай маст ҳолатда пайдо бўлиш».

Бу моддани бузган ўсмирлар учун жарима 100 сомдан 1000 сомгача кўтарилиб, айбдор 8 соатга жамоат ишларига жалб қилинади.

Қонун бузиш бир йил ичида қайта такрорланса, ҳоозирги 100-200 сомнинг ўрнига жарима 1000 сомдан 2000 сомгача кўтарилиб, айбдор 8 соатга жамоат ишларига жалб қилинади;

Агар вояга етган киши бу моддани бузганлиги учун учинчи марта қўлга олинса, ҳозирги 200-300 сомлик жарима ўрнига 2000 сомдан 3000 сомгача жарима тўлаб, 8 соат давомида жамоат ишларини бажаришга мажбур бўлади.

Агар 366-моддани вояга етмаган фуқаро бузса, жарима унинг ота-онасига солинади. Ҳозир бу 100-200 сомни ташкил қилса, энди 1000 сомдан 2000 сомгача бўлади.

Ўзгартиришлар қўлланса, бу модда бўйича милиция кўп хонадонли уйларнинг атрофида рейд олиб бориб, подездларнинг ва болалар майдончаларининг ёнида спиртли ичимликлар ичаётганларни топиб чиқишга ҳақли бўлади.

367-модда, «Вояга етмаган фуқарони жамиятга қарши ҳаракатга тортиш». Ўсмирларни тиланчиликка, ичимлик ичишга ёки эс-ҳушига таъсир қилувчи моддалардан фойдаланишга жалб қилиш 1000-2000 сомдан 5000-10000 сомгача кўтарилади.

Сўкинишни қандай аниқласа бўлади?

«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳининг юристи Жибек Кенжебекова Kloop.kgга Қирғизистон қонунларида «уят сўзларнинг тўлиқ тушунчаси йўқ» эканлигини, шу сабабли қайси сўз учун жарима тўланиб, қайсинисига тўланмаслиги анча тушунарсиз эканлигини айтди.

«Рус тилида меъёридан чиққан лексиканинг бир тури сўкиниш бўлиб ҳисобланади. Тилда шундай уят сўзлар ҳам бор, улар сўкиниш бўлиб ҳисобланмайди ва бироз таъқиқланган, бироқ улар ҳам одобсизлик бўлиб ҳисобланади», — деди у.

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга майда жарималар ҳуқуқбузарликнинг онгига таъсир қилмаслигини айтди — маҳкаманинг маълумоти бўйича сўнги 9 ойда йиғилган жарималар ўн мингнигина ташкил қилди.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Марат Абдикалыков, Алина Пак, Александра Титова