Бишкек мэрияси фаол Садибакасов қўйдирган кўча  ёзувларини олдиради

791

Жамоат фаоли Атай Садибакасов ўз ҳисобидан қирғиз ва инглиз тилларида Бишкек кўчаларининг номи ёзилган табличкаларни ўрнатган эди. Мэрия бу ёзувларни олдирмоқчи, чунки улар йўл белгиларига ўрнатилган.

Садибакасов 13 декабрдан 14ига ўтар кечаси ўз ҳисобидан шаҳарнинг турли қисмларига пойтахт кўчаларининг номлари ёзилган янги табличкаларни ўрнатиб чиққан.

Бишкек мэрияси эса патруль милициясининг топшириғи билан янги номлар ёзилган табличкаларни олдирмоқда.

«Ҳозир буларни йўл белгиларидан олиш учун бригада кетди», — деб билдирди идора «Спутник» нашрига.

Кўча номлари ёзилган табличкаларнинг олиб ташланишни асосий сабаби — йўл белгиларига қўшимча ҳеч нарса қўйиш мумкин эмас.

«Йўл белгиларнинг ортига ва улар жойлашган тиргакларга йўл ҳаракатига алоқаси йўқ плакатларни, транспарантларни ва бошқа нарсаларни жойлаштириб бўлмайди», — деб билдирди Бишкекнинг патруль милицияси.

Бишкек мэрияси Садибакасов кўчаларнинг номлари ёзилган табличкаларни ўрнатишга руҳсат олиш учун шаҳар маъмуриятига мурожаат қилмаганини билдирди.

Садибакасов ўз акциясини «тунги партизанли монтаж» деб атаган. Фаол «Фэйсбук»да унинг акцияси Бишкек меҳмонлари шаҳарда адашмай юриши учун мўлжалланганини ёзган.

«Албатта, агар Бишкек мэрияси буни вандализм ҳаракати деб баҳоламаса. Сўнги вақтларда референдум ва сиёсат тўғрисида сўзлар кўп, "Онам ҳаққи, ҳаммасини халқ учун қилаяпман" деган ташвиқотлардан безор бўласан. Менга эса ўз ишимни қилиш учун ҳеч қандай сайлов тарғиботининг кераги йўқ», — деб ёзган у.

http://

Садибакасов — собиқ президент Роза Отунбаеванинг фарзанди — бундай акцияларни биринчи марта ўтказмаяпти. Бишкек мэрияси 2013-йили январнинг охирида фаол 30 минг сомга Ёш Гвардия бульварига ўрнатган 22 чироқни олдирган.

Олинишига руҳсат ҳужжатларининг йўқлиги расмий сабаб бўлган. Олиб ташланган фаолнинг чироқлари ўрнига «Бишкексвета» ходимлари фаол сарфлаган нарҳга ва андозага тўғри келган 10 чироқ ўрнатиб қўйишган.

Муаллиф: Александра Титова