Ҳайвонлар очликдан ўлмайди. Қоракўл ҳайвонот боғига пул ажратилди

1010

Атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги бўйича давлат агентлиги «Бугу Эне» жамғармасининг ҳайвонат боғини молиялаш бўйича қолган 500 минг сомни ўтказиб берди. Энди маъмурият жониворларга емиш сотиб олса бўлади. Бироқ зоопаркнинг молиявий ҳужжатларини текшириш ҳамон давом этмоқда.

«Бугу Эне» жамғармасининг директори Салтанат Сеитова зоопаркка ҳайвонларнинг озуқасига қолган 500 минг сом ажратиб берилганини хабар қилди.

«Бугун жамғарма ҳисобига пул тушди. Барча ҳисоботларни бердик, ҳозир бу бўйича текширув давом этмоқда», — деди у.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг матбуот котиби Жилдиз Дуйшўнованинг сўзларига кўра, ҳисоботлар бўйича текширув ноябрнинг охирида бошланган.

Қоракўл зоопаркида қашқирлар галаси яшайди.
Қоракўл зоопаркида қашқирлар галаси яшайди.

Ноябрнинг охирида «Бугу Эне» жамғармасининг директори Салтанат Сеитова Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги Қирғизистондаги ягона ҳайвонат боғини молиялашни тўхтатиб қўйганини билдирди. Зоопарк ходимлари жониворларга озуқа олиш учун ўз маошини беришга мажбур бўлган.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги зоопаркни молиялашни тўхтатилишини ҳайвонат боғининг маъмурияти ўз вақтида ҳисобот бермагани билан тушунтирган.

Силовсин — Қоракўл зоопаркидаги ҳайвонларнинг бири.
Силовсин — Қоракўл зоопаркидаги ҳайвонларнинг бири.

Агентлик «Бугу Эне» жамғармасининг вакиллари 4,5 миллион сомлик маблағ тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишганини билдирган. Бул суммани агентлик қабул қилиб, тўлаб бериб, режа бўйича 500 минг сом қолган эди.

Шартнома бўйича «Бугу-Эне» жамғармаси пулни сарфланиши бўйича ҳужжатлардан нусхаларни бермаган.

Сеитова шартномада ҳисобот топширишнинг аниқ саналари ёзилмаганини Kloop.kg билан бўлган суҳбатида билдирди.

Қоракўл зоопаркидаги кирпилар галаси.
Қоракўл зоопаркидаги кирпилар галаси.

Зоопаркдаги ҳайвонлар оч қолиш арафасида бўлган

Зоопарк маблағларни уч манбаадан — «Кумтор» олтин кони корпорациясидан, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигидан ва NABU ташкилотидан (Германиянинг табиатни мухофаза қилиш бирлашмаси, Қизил китобга кирган жониворларни боқишга пул ажратади) олган.

2016-йилнинг ноябридан бошлаб давлат агентлиги Қирғизистондаги ягона ҳайвонат боғини молиялашни тўхтатиб қўйган.

35 турдаги 150 жонивор озуқасиз қолиши мумкин эди.

Қоракўлдаги Симба оч қолиши мумкин.
Қоракўлдаги Симба оч қолиши мумкин.

Қоракўлдаги зоопарк 1987-йили қурилган. Бироқ совет иттифоқи тарқагандан кейин қурилиш тўхтаб қолиб, ҳайвонат боғига эътибор қаратилмаган.

2013-йилдан бошлаб Қоракўлдаги зоопарк «Бугу-Эне» жамоатчилик жамғармасининг тасарруфига ўтказиб берилган.

Муаллиф: Александра Титова