«Ислом давлати»нинг жангарилари Суриянинг қадимий Пальмир шаҳрини қайта эгаллаб олишди, бу шаҳар улардан 2016-йилнинг мартида тортиб олинган эди. Суриялик ва россиялик ҳарбийлар шаҳарни сақлаб қолишолмади. Пальмирни ИШИД кучлари эгаллаб олгани кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди, аввал жангчилар Суриянинг Алеппо ва Ироқнинг Мосул шаҳарларини ташлаб кетишган.
http://rus.azattyk.org/a/28172073.html
Суриялик ҳарбийлар Алеппони қайта эгаллагунча ва ОАВнинг эътибори шу шаҳарга қаратилганда ИШИД террористик ташкилоти архитектуравий, тарихий ёдгорликларни йўқ қилган Пальмир шаҳрини қайта эгаллаб олишди.
Жангчилар ЮНЕСКОнинг жаҳон мерослар рўйҳатига кирган ёдгорликлар жойлашган шаҳарни 2015-йилнинг май ойида босиб олишган. ИШИДнинг аъзолари антика шаҳарларнинг вайроналарини йўқ қилишган. Баалшамин худосининг шарафига 131-йили қурилган ибодатхонанинг вайрон қилинишини аҳоли тасвирга олиб, ОАВга тарқатишган.
«Ислом давлати»нинг жангарилари Пальмирни тўққиз ой давомида қуршовга олиб, бу орада шаҳарнинг тарихий объектларини йўқ қилишган. 2016-йилнинг мартида қадимги шаҳарни россиялоик ва суриялик жҳарбийлар Ливаннинг «Хизбалла» жамиятининг ёрдами билан озод қилишган.
Пальмирни ИШИД қандай қайта вайрон қилди?
«Ислом давлати» Пальмирни қайтадан тўрт кун ичида босиб олди. Жангарилар 8-декабрда ҳужумга ўтиб, 11-декабрда шаҳарни эгаллашди.
Британ радиоэшиттириш компаниясининг (BBC) маълумоти бўйича террорчиларнинг жанговар гуруҳлари шаҳарни уч томондан босиб ола бошлаган. Суриялик ҳарбийлар якшанба кунгача бардош бера олишган, кейин жангарилар портловчи модда солинган автомашиналардан фойдаланиб киришган. Суриялик ҳарбийлар чекинишга мажбур бўлишган.
Россия мудофаа министрлигининг вакили Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, олдин озод қилинган Мосулдан қочиб борган Дейр эз-Зор ва Ракки ҳудудларидан «төрт минга яқин террорчи техникаси: танклари, пехотанинг жанговар машиналари, катта калибрдаги қурол-яроқлар ўрнатилган йўлтанламаслар билан» Пальмир ҳудудига етиб боришди.
Россия Пальмирнинг қулашини оғир қабул қилди, сабаби шаҳар асосан россиялик ҳарбийларнинг ҳаракати билан бўшатилган эди.
Россия бош штабининг собиқ раҳбари Юрий Балуевскийнинг фикрига кўра, Пальмирнинг олиниши — суриялик ҳарбийларнинг ҳам, россиялик ҳарбийларнинг ҳам обрўсига зарба бўлди.
Россия авиацияси 300дан ортиқ жангариларни йўқ қилди. Бироқ асосий тўқнашув Сурия армияси билан ИШИД ўртасидаги ерда бўлди. Натижада Башар Асаднинг ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлишди. Башар Асаднинг ҳукумати Пальмирни ИШИДдан қайтариб олиш учун имкони борича курашишга ваъда бермоқда.
Сурия ҳукумати шаҳар аҳолиси кўчириб кетилганини айтди. Уруш ҳаракатларигача Пальмирда 80 минг киши яшаган, бироқ вақтида шаҳарда юзлаган оила қолган. Бундан ташқари Пальмирда Россиянинг кичик ҳаво базаси жойлашган.
Пальмир — аҳамиятли стратегик объект. У орқали Дамашқ ва Хомс шаҳарларига олиб борувчи йўллар ўтган, ёнида эса нефть конлари бор. ИШИД учун Пальмирни эгаллаб олиш — аҳамиятли қадам, сабаби сўнги вақтда жангарилар чекиниб боришган. Улар Суриянинг Алеппо ва Ироқнинг Мосул шаҳарларини қўлдан чиқаришди.
ИШИД — кўплаган ўлкаларда, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган ташкилот. «Ислом давлати» Ироқ билан Сурия ҳудудида «халифалик қуриш бўйича» иш олиб бормоқда. Ташкилот душманларига ва тутқунларга қилган шафқатсизлиги билан танилиб, у халқ олдида ўлим жазосига тортиб, одамларни аёвсиз ўлдиради.
Муаллиф: Айдай Иргебаева