Ҳукумат ваъдасини бажармади: чет ўлкаликлар ҳамон беш кун ичида рўйҳатдан ўтишмоқда

692

Қирғизистоннинг ҳукумат вакиллари ноябрь ойининг охирида ҳукумат 90 ўлканинг фуқаролари учун 5 кун ичида рўйҳатдан ўтишни бекор қилувчи қарор чиқаради деб ваъда беришган. Бироқ бундай бўлмади, ҳеч ким айбдорларни жазоламади.
Давлат рўйҳатга олиш хизматининг матбуот котиби Мелис Эржигитовнинг сўзларига кўра, барча зарур ҳужжатлар ҳукумат муҳокамасида, энди «иш ҳукуматнинг сўнги қарорида қолди».
«Биз қўлимиздан келган барча ҳаракатларни бажардик. Фуқароларнинг манфаатини кўзлаб, ўз ишимизни зудлик билан бажариб, барча ҳужжатларни тайёрлаб, ҳукуматга юбордик. Ҳозир бу қонунга кураторлик қилмаймиз», — деди у.
Меҳнат, миграция ва ёшлар министрлиги ҳам тегишли ўлкаларнинг рўйҳати ҳукумат муҳокамасида эканлигини тасдиқлади.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Бу қарор «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонун ўзгартирилгандан бери чет ўлкаликлар дуч келган масалаларни ҳал қилиш керак эди — улар 4-ноябрда кучга кирган.

http://
Чет ўлкалик фуқаролар рўйҳатга олиш вақтида қийинчиликларга дуч келишган, сабаби ДРХ келганлар билан ишлашга тайёр бўлмаган ― хизмат кўрсатиш марказларида таржимонлар ёки чет тилларида маълумотлар бўлмаган.

http://
Чет ўлкаликларга ҳаво майдонида ва чегарадан ўтаётганда рўйҳатдан ўтиш зарур экалиги тўғрисида ҳам огоҳлантирилмаган.
Қирғизистонга кўп келиб юрган, рус тилини билган германиялик сайёҳ Христоф Шелике эксперимент олиб борган ― у аҳолига хизмат кўрсатиш марказида инглизча ёки немисча маълумот олишга ҳаракат қилган, бироқ ходимларнинг хеч бири унга ёрдам беролмаган.

http://
Янги қоидалар бўйича хорижликларда ўзи билан бирга паспорти ва қабул қилган томонни — меҳмонхона ёки уй эгасини ариза бўлиши керак.
У рўйҳатга олиш хизматининг вакилларига ўлкага келишидан мақсади — саёҳат эканлигини ва вақтининг кўпини тоғларда ўтказиш ниятида эканлигини бир неча марта тушунтирган.

Шеликенинг сўзларига кўра, паспорт столи ходимлари рўйҳатдан ўтадиган бир манзил керак эканлигини айтиб туриб олишган.
«Уларга [ДРХ ходимларига] мени қайси манзилда рўйҳатдан ўтишим барибир эди. Улар бу манзилни текшира олишмади. Ҳаёлимга келган манзилни айтсам ҳам бўлар эди, у ердан мени топишадими, йўқми… Балким кейинки сафар мен уларга “Фалон тоғдаги бўз уй" деб айтарман», — деди сайёҳ.

Муаллиф: Алина Пак