Москва: Қирғизистон муҳожирлари текширувлар ва депортациянинг кучайишига қарши митинг ўтказишди

750

Қирғизистонлик муҳожирлар гуруҳи Москвада 9 декабрда ўз элчихонаси олдида митинг ўтказишди. Норозилик намойишига Россия полицияси томонидан текширишлар, қўлга олиш ва депортациянинг куч олгани сабаб бўлган. Намойишчиларнинг бир қисмини полициячилар ушлаб кетишди.
Акция иштирокчилари муҳожирлар учун «Москва KG» номли газетасини чиқарувчи Жилдиз Осмонованинг «Фейсбук»даги эълонидан кейин митингга йиғилишган.
Осмонова қирғизистонликларни элчихона олдида йиғилишга ва Россияда қирғизистонлик муҳожирларни текшириш ҳамда қўлга олиш куч олганига қарши фикр айтишга чақирган.
Элчиликнинг матбуот котиби Гүлбарчин Байимбетованинг сўзларига кўра, намойишга элликдан ортиқ киши келди. Митингга чиққанлар «муаммоли» масалалар бўйича — рўйҳатга олишни текшириш, куч олган депортация ва Қирғизистонга юк 200ни етказиш бўйича фикрларини айтишди.
«Бундан ташқари йиғилганлар қизлар бўйича муаммони ҳам кўтаришди ― муҳожирлар қизларимизни 23 ёшгача ўлкадан чиқаришни таъқиқлашни таклиф қилишди. Улар буни қизлар ёшлигида кўп адашишлари билан тушунтирди. Биз расмий хат ёзишни таклиф қилдик, уни Қирғизистон парламентига муҳокамага юборамиз», — деди матбуот котиби.
Митингдагилар билан учрашувга элчи Анвар Тохтахожаев чиқиб, кўтарилган масалалар бўйича чора кўришга ваъда берди.
Элчиликдагилар «яқин кунларда» Россия ИИМининг миграция бўлими раҳбарияти билан учрашув ўтказишини хабар қилишди.
Митинг иштирокчиси Тилек Таалайбеков «Фэйсбук»даги «СЎНГИ МАЪЛУМОТЛАР» гуруҳига акцияда ОМОНнинг ҳарбийлари туришганини билдирди.
Таалайбеков видео олиб, унда уни ва яна бир нечта митингчини қўлга олиб, қайта қўйиб юборишганини хабар қилди.
«Биз ўз ўлкамиз элчихонасига ҳимоя истаб келдик, улар эса бизни "Буларни текширинглар" деб полиция ходимларига қўйиб беришди. Мана совуқда турибмиз. Бизни кўчада қолдиришди. Биз қурол ёки автомат билан келмаганмиз. Шундай бўлар экан, дўстлар. Биз эса элчиликка умид билан келган эдик», — деди у.

http://
Талаайбеков ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига элчилик ходимларига мурожаат қилишганини билдирди. Бироқ элчихонадагилар бундан тонишди.
Байимбетованинг сўзларига кўра, бўладиган митинг тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон бўлганлиги сабабли Россиянинг ИИМи ходимлари режалаштирилган митингга ўзлари қизиқиб келишган.

Муҳожирлар «хавфсизликни кучайтирмайди»
Москва мэри Сергей Собянин 28-ноябрда қирғизистонлик муҳожирлар Россия пойтахтининг «хавфсизлигини кучайтирмаслигини» айтиб, полицияни ноқонуний муҳожирликни тўхтатишга чиқирган.
«Турли сабаблар бўйича бугун шаҳарда муҳожирларнинг 40 фоиздан ортиғи ноқонуний ишламоқда. Бу кўпроқ Москвада яшаётган, Россияда 90 кундан кам яшаб, шу сабабли рўйҳатдан ўтмаган вахтачилар деб атаган муҳожирларга тегишли», — деди у.
Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги 29-ноябрда Собянинга жвоб қайтариб, россияликлар ўзлари ходимларини рўйҳатдан ўтказгиси келмай, Россия қонунларини бузишаётганини билдирган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргандан кейин Россияга кетган муҳожирларнинг оқими кўпайди. Расмий маълумотлар бўйича 2016-йилнинг январига нисбатан уларнинг сони 553 минг 910 кишига етган.

Муаллиф: Александра Титова