Жалолобод: ХСКнинг бошчиси КСДПКнинг рўйхатига боғлиқ хато боис хизматдан кетди

687

Жалолобод ХСКнинг бошчиси Бактигул Нуралиева КСДП партиясининг рўйхатига боғлиқ низо ортидан хизматдан кетди. Жалолободнинг ХСКси нотўғри тўлдирилган ҳужжат сабабли КСДПнинг барча номзодларини сайловдан четлатиб қўйган. Марказий сайлов комиссияси ХСКнинг қарорини бекор қилиб, КСДПНинг номзодларига сайловга қатнашишга рухсат берди.

Нуралиева 24.kg ахборот агентлигига хизматдан ўз ихтиёри билан кетганлигини, чунки айбини тан олганини хабар қилди.

Унинг айтишича, КСДПнинг номзодларининг рўйхати қоидалар бузилганига қарамай рўйхатга олинган. Партия худудий сайлов комиссиясига (ХСК) гендерлик тенгликни сақланмаган номзодлар рўйхатини бериб, бундан ташқари хужжатларни нотўғри тўлдирган.

Нуралиева жавобгарликдан қочмаслигини, шунинг учун хизматдан кетишга қарор қилганини айтди.

Аввал Жалолобод ХСКнинг ходимларидан бири ҳудудий комиссияга област ҳокимияти ва МХДХнинг вакиллари “тазъйиқ кўрсатаётганини” айтиб “Азаттык” радиосига шикоят қилган.

“Тазъйиқ” сабаби қатори у шаҳар кенгашига сайловдан КСДПнинг номзодлари четлатилганини айтган.

Ходимнинг айтишича, ХСКга бўлган “босим” Марказий сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссиясининг қарорини бекор қилганига қарамай давом этаверган.

Марказий сайлов комиссияси КСДПнинг депутатликка номзодларига сайловга қатнашиш изнини берган, чунки Жалолобод ХСК қонунбузарликнинг далилларини бир сутка ичида бера олмаган.

ХСК ўз қарорини адолатли деб хисоблаб, қоида бузарлик чиндан ҳам бўлганини, бироқ раиснинг хатоси боис бу дарров кўзга ташланмаганини билдиради.

ХСКга уч сиёсий партия — “Ата Мекен”, “Онугуу-Прогресс” ҳамда “Ата-Журт” шикоят қилгача гендерлик мувозанат сақланмаганига ҳамда ҳужжатлар нотўғри тўлдирилганига эътибор қаратилган.

КСДПнинг биринчи рўйхатга ўтишида келтирилган хатоларни ХСКнинг раиси Бактигүл Нуралиева тан олгач МСК Нуралиеванинг “хизмат ўрнига лойиқ-лойиқ эмаслигини” ўрганиб чиқишни илтимос қилган.

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: КСДП