Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг президентлигига сайловда ғалаба қозонди. Унга халқнинг 88,6 фоизи овоз берди. Мирзиёев бу хизматга асосий талабгор бўлиб хисобланган.
“Интерфакс” ёзишича,Ўзбекистоннинг Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов брифинг вақтида Ўзбекистон президентлигига сайловда муддатидан аввал Шавкат Мирзиёев енгганини эълон қилди. Абдусаломовнинг айтишича, Мирзиёев учун халқнинг 88,6 фоиз овоз берди.
Абдусаломов 4 декабрда сайловчиларнинг 87,83 фоизи келганини айтдию Унинг сўзига кўра, сайлов участкаларига 17,9 миллион киши келди.
Мирзиёев ўзи Тошкентнинг 132- участкасида овоз берди. У сайловга аёли, қизлари, куёвлари ҳамда набиралари билан келди.
Сайлов натижаси эълон қилинишига бир неча соат қолганда Шавкат Мирзиёев ўзининг твиттер-аккаунтида тортнинг суратини чиқарган, унда “Мирзиёев — бизнинг президент” деб ёзиб қўйилган.
The result of election will be announced soon.
Thanks for all people who support me. pic.twitter.com/ecp3pje5Bv— Шавкат Мирзиёев (@Sh_Mirziyoyev) December 5, 2016
Шанхай Хамкорлик ташкилотининг кузатувчилар миссиясининг раҳбари Рашид Алимов “сайлов очиқ ва демократик ўтиб, халқаро меёрларга тўғри келганини” билдирди.
“КирТАГ” ахборот агентлиги Ўзбекистон сайлов вақтида Қирғизистон билан чегарасини ёпиб қўйганини хабар қилди.
Муддатига қадарги сайлов
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида вафот этди. Унинг ўлимидан кейин президентнинг вазифасини вақтинча бажарувчи вазифасини премьер-министр Шавкат Мирзиёев эгаллади.
Ўзбекистон қомусига кўра Каримов ўлкагнадан кейин президентлик вазифасини вақтинчалик бошқариш хизмати Олий Мажлис Сенатининг раиси Нигматилла Юлдашевга берилиш керак эди. Бироқ Юлдашев бу хизматни Мирзиёевга ўтказиб бериб, унинг “кўп йиллик тажрибасига ва халқ орасидаги хурмат даражасини” сабаб қилди.
Мирзиёев Ўзбекистонда бош вазир хизматида 2003 йилдан бери узлуксиз ишлаб, амалда Ислом Каримовдан кейинги иккинчи одам бўлган.
ОАВ Мирзиёевнинг инсонларни қийнайшга, коррупцияга, сиёсий рақибларини жисмоний йўқ қилишга алоқадор эканини бир қанча марта ёзиб келишган. “Озодлик” радиоси бюросининг фикрича, Мирзиёев энг таъсирли жиноий кланларининг бири бўлган Самарқанд кланига тегишли.
Узоқ вақтдан бери Мирзиёев давлатнинг энг ёпиқ сиёсатчиларидан бири қатори ҳисобланиб келган — бош вазир бўлиб ишлаган 13 йил ичида у бирор марта ҳам изоҳ ёки интервью берган эмас.
Шунга қарамай, президентнинг вазифасини бажарувчи хизматига келгандан бошлаб у “Фэйсбук” ва “Твиттер”да расмий аккаунтларни очди.
Муаллиф: Алина Пак