Қоракўлдаги ҳайвонат боғи: бундан кейинги молиялаш тўғрисида сўзлашувлар бошланди

855

«Бугу-Эне» жамғармаси ва табиатни мухофаза қилиш бўйича давлат агентлиги Қоракўл ҳайвонат боғини молиялаш бўйича сўзлашув олиб бормоқда. Жамғарма президенти Салтанат Сеитованинг сўзларига кўра, масала яқин орада ҳал қилиниши мумкин. 

«Бугу-Эне» жамоат жамғармасининг президенти Салтанат Сеитова Kloop.kgга ҳайвонат боғини молиялашни давом эттириш тўғрисида табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат агентлиги билан сўзлашув бошланганини хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, агентлик ҳайвонат боғига керакли қолган суммани тўлаб беришга ваъда берди.

«Бизга молиялаш давом эттирилади деб ваъда беришди. Бироқ ҳозирча жим. Давлат агентлиги директорининг ўзи ҳайвонат боғига келди, масала хал бўлиш арафасида турибди. Бугун биз ўзимиз томондан шартномани имзоладик, яқинда барчаси ўз ўрнига тушиб, бизга пул ўтказилади деб умид қиламиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, уҳайвонот боғи ходимларига маош тўлаб, жониворларга керакли озуқани сотиб олади.

«Ўтхўрларига биз бир йиллик хашакни ғамлаб қўйганмиз, ёввойилари учун эса ҳар куни гўшт, бошқа турлари учун мевалар сотиб олиш керак. Уларга сақлаганимиз икки-уч ҳафтага етарди. Агар бу масала муваффақиятли ҳал қилинса, биз йил охиригача уларни барча нарсалар билан таъминлай оламиз», — деди у.

Ҳисобот берилмаган

Табиатни мухофаза қилиш бўйича давлат агентлиги ҳайвонат боғини молиялаш маҳкамасига ҳисобот ўз вақтида келиб тушмаганлиги сабабли тўхтатилганини билдирди.

Давлат агентлиги маълумоти бўйича, «Бугу-Эне» жамғармасининг вакиллари 4,5 миллион сомлик молиялаш ишлари тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишган. Сўралган маблағни давлат агентлиги қабул қилиб, молиялаштирган.

Шартнома бўйича «Бугу-Эне» жамғармаси пулдан фойдалангани тўғрисида ҳужжатлар нусхасини бермаган.

«Давлат агентлигидагилар “Бугу-Эне” ЖЖнинг президенти Салтанат Сеитова табиатни мухофаза қилиш масаласи бўйича органга бундан кейин молиялаш масаласи бўйича мурожаат қилмаганини таъкидлашган. Иш бўйича сўзлашиши ўрнига у ОАВда маҳкамани айблаган», — деб ёзади «Вечерний Бишкек» нашри.

Сеитова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида ҳисобот топширишнинг аниқ санаси шартномада кўсатилмаганини айтди.

«Ҳисобатни биз кечиктирмаганмиз. Шартномага кўра, унинг муддати кўрсатилмаган, демак, бу пулни ўзлаштириш бўйича ҳисобот йил  охирида топширилади деган маънони билдиради. Ҳисоботни биз кечиктирмадик, сабаби йил ҳали тугамади. Агар улар уни эртароқ олгиси келган бўлса, унда бизга ҳеч қандай огоҳлантириш келмади», — деди у.

Ҳайвонот боғидаги жониворлар оч қолиши мумкин

Ҳайвонат боғи маблағни уч манбаадан — «Кумтор» олтин қазиш корпорациясидан, табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат агентлигидан ва NABU ташкилотидан (Германиянинг табиатни мухофаза қилиш бирлашмаси, қизил китобга кирган жониворларни боқиш учун пул ажратади) олади.

2016-йилнинг ноябридан бошлаб, давлат агентлиги Қирғизистондаги ягона "зоопарк"ни молиялашни тўхтатиб қўйди.

35 турли 150 жонивор озуқасиз қолиши мумкин эди.

Қоракўлдаги ҳайвонат боғи 1987-йили қурилган. Бироқ Совет иттифоқи тарқагандан кейин қурилиш тўхтаб, зоопаркнинг ривожланишига аҳамият берилмаган.

2013-йилдан бошлаб, Қоракўлдаги ҳайвонат боғи «Бугу-Эне» жамоат ташкилотининг тасарруфига ўтказиб берилган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Бугу-Эне» фонди