Аравачадаги раққослар: «Тумар» гуруҳи Словакиядаги танловда учинчи ўринни олди

774

«Тумар» коляскадаги раққослар гуруҳи Česko Slovensko má talent («Чехия билан Словакияда иқтидорлилар бор») халқаро маҳорат танловида 3-ўринни олди.

Гуруҳ етакчиси Эрмек Кадиров ўзининг «Фэйсбук»даги соҳифасида 3-ўринни олиш — бу гуруҳ учун «ғалаба» эканлигини ёзган.

«Биз учун финалга чиқиб, ўн энг яхши иштирокчининг қаторига қўшилишнинг ўзи катта ғалаба бўлди. Бироқ биз учинчи ўринни олганда бу бизнинг шу танловдаги ягона ғалабамиз бўлди», — деб ёзди у.

Кадиров гуруҳлар ўз маҳоратларини кўрсатаётганда залнинг қўлловини сезиб турганини айтди.

«Ҳакамлар гуруҳининг барча аъзолари қарсак чалиб, йиғлашди, бу эса биздан масъулият ва чаққонликни талаб қилди. […] Финал яхши бўлди, бироқ барчасидан суйганимиз — словак томошабинлари ва ҳакамлар ўз туйғуларини яширишмади. Улар бизни танлаб, ҳеч ўйланмасдан учинчи ўринни беришди ва асосийси, бизни чин дилдан яхши кўришди», — деди у.

1

Česko Slovensko má talent танловининг финали 27-ноябрда Братиславада ўтди.

«Тумар» гуруҳидагилар «Кыял» деган рақс билан чиқишди. Танловнинг «Фэйсбук»даги расмий саҳифасида уюштирувчилар «туморчилар" маҳоратини «туйғуларга жуда бой» деб баҳолашган.

«Туйғуларни қўзғаган намойиш бўлди! Бу ижродан биз ларзага келиб, йиғлаб юборишимизга оз қолди», — деб айтилади билдирувда.

Соғликни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Елена Баялинова «Фэйсбук»даги саҳифасида гуруҳ аъзоларининг рақсга тушиши барчага тегишли бир орзуга бағишланганини ёзди.

«Имконияти чекланганига қарамай, ҳаётдан четда қолмай, унинг барча ёрқин ва жамият учун ахамиятли воқеаларида иштирок этсак деган орзу», — деб ёзди у.

Биринчи ўрин Словакиядаги ACT 4 Slovakia рақс гуруҳига берилди. Иккинчи ўринни словакиялик қўшиқчи Мартин Ветрак олди.

Октябрда «Тумар» гуруҳи «Golden Buzzer» мукофотини қўлга киритиб, бу раққосларга тезда маҳорат танловининг финалига чиқишга имкон берди.

2

Коляскадаги раққослар томошабинлар ва ҳакамлар олдида брейк данс услубида рақс тушишган. Уларнинг намойиши қизиқарли файер-шоу билан якунланган — раққосларнинг оёқлари  оловга булғаниб, ўзлари эса рақс ҳаракатларини бажариб туришган.

Ҳакамлар намойиш тугаши билан ўринларидан туриб қарсак чалиб, гуруҳнинг финалга ўтишини бир овоздан қўллаб беришган.

Česko Slovensko má talent танловига Қирғизистондан борган яна бир гуруҳ иштирок этди — Атай Ўмурзаковнинг «Адем» раққослар гуруҳи ҳам финалдаги энг яхши гуруҳнинг қаторига қўшилди. Рақобат жуда кучли бўлганлиги сабабли бу гуруҳ совринли ўринга эришолмади.

2011-йили Ўмурзаков ўзи бу танловнинг ғолиби бўлиб, 100 минг евро миқдорида мукофот олиб, Лас-Вегасдаги маҳорат танловида Чехия билан Словакия номидан чиққан.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Эрмек Кадировнинг «Фэйсбук»саҳифасидан олинди.