Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда интернетнинг қимматлаши «Кыргызтелеком» билан Қозоғистон провайдерларининг ўртасидаги тахминий яширин шартномага боғлиқлиги бор-йўқлигини текширишни бош прокуратурага топширди.
«Кыргызтелеком» компанияси Интернет баҳосини қимматлатганини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Жээнбековнинг топширмасига кўра текшириб чиқишди. Текширувнинг ҳужжатлари 25-ноябрда бош прокуратурага юридик баҳо бериш учун жўнатилди.
Премьер-министр агар компания чет ўлкалик интернет-провайдерлар билан хуфёна шартнома тузган факт тасдиқланса, компаниянинг менеджерлари жавобгарликка тортилишини айтди.
«Интернет хизмат кўрсатиш учун тарифлар кўтарилгани тўғрисида маълумот келиб тушгандан кейин мен юзага келган вазиятни йўлга солиш бўйича топширмаларни бердим. Министрликлар билан маҳкамалар интернет ўтказувчилар билан тарифларни йўлга солиш тўғрисида сўзлашув олиб бориши керак эди», — деди у.
«Кыргызтелеком»га нисбатан текширувни парламент комиссияси ҳам олиб борган —КСДПнинг депутати Анвар Артиков унинг ишини натижасида Қирғизистон компаниясининг қозоғистонлик провайдерлар билан яширин шартнома тузган факти аниқланганини билдирди.
«Комиссия интернет-трафикнинг баҳосини 1 Мб/с учун 13 доллардан 30 долларгача кўтариш масаласини муҳокама қилиб, "Кыргызтелеком" ОҲЖнинг ҳаракатида яширин жиноят ва коррупция схемаси бор эканлигини аниқлади», — деди у.
Артиқовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томоннинг баҳони кўтариш талаби «кескин формада айтилган эмас», шу сабабли «Кыргызтелеком»нинг раҳбари Эмил Ешеналиев бу масала бўйича сўзлашув олиб борса бўлар эди, бироқ бундай қилмаган.
Артиков Ешеналиевнинг икки қозоғистонлик интернет-провайлари билан зудлик билан шартнома тузиб, 420 минг доллар ўтказиб юборганини айтди. Депутатнинг сўзларига кўра, бошқа интернет-провайдерлардан фарқланиб, «Кыргызтелеком» раҳбари монополияга қарши органга мурожаат қилмаган.
Депутатнинг сўзларига қараганда, «Кыргызтелеком» Қирғизистондаги интернетнинг ягона ўтказувчи бўлиб қолиши учун Ешеналиев «Алоқа тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилиб,10 кундан кейин Алоқа бўйича давлат қўмитасига мурожаат қилган.
Ешеналиев ўзи айтишига кўра, икки қозоғистонлик провайдер билан шартномани имзолаш — иложсизликдаги қарор бўлган. Унинг сўзларига кўра, шартнома имзоланаётган вақтда 1 Мб/с учун 30 доллар фойдали нарх бўлган.
«Шартнома фаолияти йил охирида тўхтатилади. Бироқ икки томон маъқул бўлса, бу шартномаларни қайта кўриб чиқса бўлади. Биз 990 минг қирғизистонлик абонентга Интернет етарли бўлиши учун шартнома имзолаганмиз»,– деди у.
Қирғизистонга интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Июлда қозоғистонлик провайдерлар Қирғизистон операторлари учун интернет-трафикнинг баҳосини 1 Мб/с учун 12-15 доллардан 30-50 долларгача кўтаришларини хабар қилишгандан сўнг Қирғизистонда Интернет қимматлаган.
Улар ўз қарорини Интернет билан таъминлаган россиялик томон нархни кўтаргани билан тушунтирган.
Ўз вақтида Россия томон Қозоғистонга Интернет аввалги нарх билан тахминан 1 мибт/сек. учун 1 доллардан берилаётганини билдирган.
Қирғизистон томон Евроосиё иқтисодий комиссиясига қозоғистонлик провайдерларнинг тахминий яширин шартномаси бўйича текширишни илтимос қилиб ариза берган.
Қозоғистонлик ва қирғизистонлик провайдерларнинг икки ойлик сўзлашувидан кейин Интернетнинг баҳоси аввалги ҳолатига келган.
Муаллиф: Анна Капушенко
Сурат: Илья Каримжанов